Тарих саҳифалари – аждодларимиз бизга қолдирган энг катта бошқотирма. Ҳар бир сўз, ҳар бир битик ва топилма ортида бутун бошли цивилизациялар тақдирини ҳал қилган сирлар яширин. Биз сизни ана шундай жумбоқларнинг калитини топишга чорлаймиз. Ўз заковатингизни ишга солинг ва ўтмишимиздаги уч жумбоқнинг жавобини билиб олинг.

БИРИНЧИ ЖУМБОҚ 

Биз одатда “Буюк Ипак йўли” деганда кўз олдимизга Хитой ипагининг Ғарбга ташилиш жараёнини келтирамиз. Гўёки Шарқ фақат сотган, Ғарб эса сотиб олгандек. Аммо VII аср бошларида вазият бутунлай бошқача эди. Хитой тангалари ва ипаклари эвазига Фарғона водийсидан бир ноёб “технология” шарққа қараб оқарди. Бу маҳсулот шу қадар қадрли эдики, Хитой императорлари уни ишлаб чиқаришни ўрганиш учун фарғоналик ва сўғдлик усталарни ўз саройларига таклиф қилиб, уларга катта имтиёзлар берганлар.

Бу нарса олтин эмасди, лекин қуёш нурида олтиндан ҳам чиройлироқ товланарди. У суюқлик эмасди, лекин сув каби шаффоф эди. У тош эмасди, лекин қаттиқ ва мўрт эди. Қува (Қубо) шаҳри археологик қазишмаларида унинг бутун бошли устахоналари, ясаш қолиплари ва турли хил намуналари топилган. Хитойликлар бу нарсани ўзларида ясашни билмасдилар ва уни “Ғарбдан келган мўъжиза” деб атардилар. Бу технология кимё, олов ва қумнинг сеҳрли уйғунлигидан туғиларди.

Диққат, савол: Фарғона водийсидан Хитойга экспорт қилинган ва императорларни мафтун этган ушбу “шаффоф мўъжиза” нима эди?

ИККИНЧИ ЖУМБОҚ 

Наманган вилояти Поп туманидаги қадимий Мунчоқтепа ёдгорлиги археологларни лол қолдирган бир манзарани очди. Одатда қадимги одамлар марҳумларни ёғоч тобутларга, тош сағаналарга ёки сопол суякдонларга (оссурийларга) солганлар. Аммо бу ерда “бошқа усул” қўлланилган. Ер остидаги улкан сағаналарда марҳумлар ғаройиб “тобут”ларда ётарди.
Бу “тобут”лар ёғочдан эмас, одатда қурилишда ёки ёзиш воситаси сифатида ишлатиладиган оддий бир ўсимликдан ясалган эди. Бу ўсимлик намликка чидамли, ҳаво ўтказадиган ва енгил бўлгани учун, ушбу материалдан тўқилган тобутлар жасадни узоқ вақт “мумиёлангандек” сақланишига ёрдам берган. Ҳатто марҳумларнинг кийимлари ҳам қисман шу ўсимлик толаларидан тўқилган. Бу усул на зардўштийликка, на бошқа динларга тўлиқ мос келади, бу – маҳаллий аҳолининг ихтироси эди.

Диққат, савол: Мунчоқтепада топилган, марҳумларни дафн этишда ишлатилган ушбу ноёб “материал” нима?

УЧИНЧИ ЖУМБОҚ 

Бугунги дунёда инглиз тили қандай роль ўйнаса, милодий V–VIII асрларда Буюк Ипак йўлида ушбу тил худди шундай мавқега эга эди. Қизиғи шундаки, бу тилда гаплашувчи халқнинг ўзи улкан империя тузмаган, уларнинг сони хитойликлар ёки турклардан анча кам бўлган. Лекин Хитой пойтахти Чанъандан то Византия чегараларигача бўлган масофада савдо қилмоқчи бўлган ҳар қандай турк, хитой, ҳинд ёки форс савдогари бу тилни билиши керак эди.

Хитойлик саёҳатчиларнинг ёзишича, бу тилда сўзлашувчилар “туғилиши биланоқ савдога ўргатилади”. Уларнинг ёзуви вертикал (тик) эмас, горизонтал бўлган. Ҳаттоки Хитойдаги айрим қабр тошларида айнан шу тилдаги битиклар ва шу маданият вакилларининг тасвирлари учрайди. Бу тил Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё воҳалари аҳолисининг муҳим тили эди.

Диққат, савол: Буюк Ипак йўлининг “Lingua Franca”си (халқаро мулоқот тили)га айланган ушбу қадимий тил қайси?

Олдинги мақоладаги жумбоқларнинг жавоблари 

Биринчи жумбоқнинг жавоби: чироқ. Қадимги кончилар учун асосий иш қуроли бўлган мойчироқ айни пайтда “соат” вазифасини ҳам ўтаган. Араб тарихчиси Ёқут Ҳамавийнинг ёзишича, кончилар ер остига маълум миқдордаги мой солинган чироқ билан тушишган. Чироқдаги мой тугаб, у ўчиши билан иш вақти ҳам тугаган ҳисобланган. Бу усул нафақат иш вақтини аниқ белгилаган, балки ҳар бир кончининг ер остида хавфсиз қолишини ҳам кафолатлаган.

Иккинчи жумбоқнинг жавоби: кўк (зангори). Бу ранг ҳам халқона эътиқодларда (фируза кўзмунчоқлар), ҳам юксак тасаввуфий таълимотда алоҳида ўрин тутган. Хивада дарвозаларга кўк рангли сопол синиқларини ёпиштириш “ёмон кўз”дан асрайди деб ишонилган. Сўфийлар наздида эса зангори ранг осмон тимсоли, сулукда юқори даражага етган орифларнинг ранги ҳисобланган.

Учинчи жумбоқнинг жавоби: иморатнинг ўтириши (чўкиши).
Янги қурилган бино деворлари ва пойдевори вақт ўтиши билан табиий равишда чўкади. Тажрибали меъморлар том ва безакларни бошлашдан аввал шу жараён тўлиқ якунланишини кутиб, бинонинг мустаҳкамлигини таъминлашган.

Алишер Эгамбердиев тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мозий жумбоғи: кимё, олов ва қумнинг уйғунлигидан ҳосил бўлган “шаффоф мўжиза”