Қадимги билимлар олами – бу аждодлар заковатининг сирли хазинасидир. Ҳар бир унутилган одат, ҳар бир соддагина туюлган ҳолат ортида бизнинг замонавий тафаккуримизни лол қолдирадиган чуқур мантиқ ва оқилона ечим яширин. Биз сизни ана шундай бошқотирмаларнинг ечимини топишга чорлаймиз. Ўз билимингиз ва мантиқий фикрлашингизни ишга солиб, ўтмиш синоатларининг жавобини топишга уриниб кўринг.

БИРИНЧИ ЖУМБОҚ 

Тасаввур қилинг: сиз ўрта асрлардаги кончисиз. Сиз юзлаб метр чуқурликдаги тор ва қоронғу шахта ичидасиз. Тепада қуёш борми, тунми – билишнинг имкони йўқ. Атрофда фақат ўзингиз билан олиб тушган миттигина чироқнинг хира ёғдуси жимирлайди. Сиз ва шерикларингиз тошларни қўпориб, руда қазимоқдасиз. Аммо бир савол тинчлик бермайди: иш вақти қачон тугайди? Ахир соат йўқ, қуёш кўринмайди. Ер юзидаги шерикларингиз билан алоқа қилишнинг имкони ҳам деярли мавжуд эмас. Агар ҳаддан ташқари кўп ишлаб, ҳолдан тойсангиз, юқорига чиқишга мадорингиз қолмаслиги мумкин. Агар жуда кам ишласангиз, белгиланган режани бажара олмайсиз. Қадим замонларда кончилар бу муаммони ақл бовар қилмайдиган даражада оддий, аммо ўта самарали усулда ҳал қилишган. Улар учун вақтни кўрсатиб турадиган махсус “соат” мавжуд эди.

Диққат, савол: Соат ва бошқа вақт ўлчаш мосламалари бўлмаган бир шароитда, ер остида ишлаётган қадимги кончилар ўз иш вақтлари тугаганини қандай билишган?

ИККИНЧИ ЖУМБОҚ 

Туронда бир ранг бор эдики, у бир вақтнинг ўзида ҳам оддий халқ орасида, ҳам юксак маърифат соҳиблари бўлмиш сўфийлар наздида алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Оддий халқ бу рангни ёвуз кучлардан, айниқса, “ёмон кўз”дан, яъни кўз тегишидан асровчи энг кучли восита деб билган. Хивадаги қадимий иморатларнинг дарвозалари устига айнан шу рангдаги сопол парчаларини ёпиштириб қўйиш одати ҳам шундан далолат беради. Янги туғилган чақалоқнинг бешигига осиладиган турли “кўзмунчоқ”ларнинг асосий ранги ҳам айнан шу бўлган. Сўфийлар эса бу рангга бутунлай бошқа, фалсафий-рамзий маъно юклашган. Улар учун бу ранг – руҳий юксалишда юқори поғонага кўтарилган, ҳолати баркамол, донишманд инсонларга хос ранг ҳисобланган. Тасаввуфга оид рисолаларда ёзилишича, бу рангли хирқа кийган инсон “олий қадр, олий ҳикмат соҳиби” бўлиши ва кеча-кундуз эзгулик қилишдан тинмаслиги лозим эди. 

Диққат, савол: Бир вақтнинг ўзида ҳам халқона қарашда “кўз тегиши”дан асровчи тумор, ҳам тасаввуф таълимотида “комиллик рамзи” ҳисобланган ранг қайси?

УЧИНЧИ ЖУМБОҚ 

Қадимги уста меъморларнинг ишини кузатамиз. Улар катта маҳорат ва пухталик билан иморатнинг пойдеворини қўйишди, деворларини тиклашди. Бинонинг асосий шакли-шамойили кўриниб, энди унинг томини ёпиб, ички безакларига киришиш керакдек туюлади. Бироқ, кутилмаганда бош меъмор ишни тўхтатади ва барча усталарга жавоб бериб юборади. Қурилиш майдони бўшаб қолади. Орадан бир ой, олти ой, ҳатто бир йил ўтади. Чала иморат ёлғиз ўзи баҳор ёмғирларида ивийди, ёз жазирамасида тобланади, куз шамолларида қурийди ва қиш аёзларида музлайди. Бу ҳолатдан ғазабланган буюртмачи устани топиб, уни дангасаликда, масъулиятсизликда айблайди. Аммо уста хотиржамлик билан жавоб беради: “Энди ишни давом эттирса бўлади. Иморат синовдан ўтди”. Шундан сўнггина у томни ёпишга ва нафис безак ишларини бошлашга рухсат беради. Натижада бу бино асрлар давомида ҳеч қандай дарз кетмай, мустаҳкам ҳолда сақланиб қолади.

Диққат, савол: Меъморларнинг қурилишни атайлаб узоқ муддатга тўхтатиб қўйишига сабаб бўлган, бинонинг табиий равишда мустаҳкамланишига олиб келадиган ушбу жараённинг номини айтинг.

Ушбу уч жумбоқнинг жавоби кейинги мақолада эълон қилинади. Уларнинг жавобларини топишга ҳаракат қилиб кўринг.

Олдинги мақоладаги жумбоқларнинг жавоблари

Биринчи жумбоқнинг жавоби: бадраб. Бу сўз қаттиқ маиший чиқиндилар ва кул учун мўлжалланган, кўпинча ичи пишиқ ғишт билан мустаҳкамланган чуқур ўраларни англатади. Улар оқова сувлар учун мўлжалланган “ташнав”лардан фарқли ўлароқ, айнан қаттиқ чиқиндиларни йўқотиш вазифасини бажариб, шаҳар гигиенасини таъминлашда ҳал қилувчи рол ўйнаган.

Иккинчи жумоқнинг жавоби: бундай сув ўлчагичлар – махсус ёғоч тахталар кўринишида бўлиб, уларга сув ўтказиш учун турли ўлчамдаги тешиклар очилган. Ҳар бир маҳалла ёки ариққа ўрнатилган шундай тахтадаги тешикнинг катталигига қараб, унга бериладиган сув миқдори қатъий белгилаб қўйилган. Бу оддий мослама сувни адолатли тақсимлаш имконини берган.

Учинчи жумбоқнинг жавоби: туташ идишлар қонуни. Бу қонунга кўра, ўзаро туташган ҳар қандай шаклдаги идишлардаги суюқлик сатҳи, агар унга ташқи куч таъсир этмаса, бир хил баландликда бўлади. Қадимги муҳандислар сув манбаини керакли нуқтадан баландроқда олиб, U-симон қувурлар тизими орқали сувни водийнинг нариги томонидаги деярли ўша баландликкача кўтара олганлар. Шу тариқа қурувчилар туташ идишлар тамойилидан муваффақиятли фойдаланганлар.

Алишер Эгамбердиев тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мозий жумбоғи: Соат бўлмаган даврларда кончилар ер қаърида қанча вақт ўтганини қандай билишган?