Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова амалий ташриф билан Сирдарё вилоятида бўлди.

Гулистон шаҳридаги “Намуна” маҳалласидан бошланган ташриф давомида у “маҳалла еттилиги” фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликдан тузалиш йўлига қайтган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ҳамда ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва бандлигини таъминлаш ишлари ўрганилди.

Оқолтин туманидаги “Олтибой ота” фермер хўжалигида теримчи аёллар билан учрашув бўлиб ўтди. Зулайҳо Маҳкамова меҳнаткаш хотин-қизлар билан суҳбатда уларнинг фидойилигини юқори баҳолади ва уларга совғалар топширди. Шунингдек, маҳалладаги тадбиркор аёллар билан мулоқот қилиб, уларнинг режа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Янгиер шаҳридаги “ECO WOOD PLUS” МЧЖ да ишлаб чиқариш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди. Корхонада 250 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Уларнинг асосини маҳаллий хотин-қизлар ташкил этади.

Наврўзобод маҳалласидаги Маматовлар хонадонида ташкил этилган “Бону опа зиё маскани” ҳам қўмита раисининг диққат марказида бўлди. Бу ерда 3000 дан зиёд китобдан иборат кутубхона, миллий қадриятларни тарғиб этувчи музей бор. Шунингдек, мазкур масканда маънавий-маърифий тадбирлар тез-тез ўтказиб турилади.

Ташриф доирасида тадбиркор хотин-қизлар билан сайёр қабул ўтказилиб, уларнинг муаммолари, янги лойиҳалар ва бизнес юритишдаги тўсиқлар муҳокама этилди. Хотин-қизларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди, мутасаддиларга уларни ҳал этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

– Ҳар бир аёлнинг имкониятини юзага чиқариш – тараққиётнинг калити. Маҳаллаларимизда амалга оширилаётган касаначилик, тадбиркорлик ва маънавий-маърифий ташаббуслар хотин-қизларнинг нуфузини оширмоқда. Зулайхо Маҳкамованинг ташрифи эса аёлларимизга янги ғайрат ва куч бағишлади, – деди Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин- қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоева.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош вазир ўринбосари хотин-қизлар муаммоларини ўрганди