Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош қароргоҳида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” номли китобнинг тақдимоти ўтказилди.

Унда БМТ раҳбарияти, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, фуқаролик жамияти фаоллари ҳамда журналистлар иштирок этди.  

Тақдимотда Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг асосий босқичлари ва устувор йўналишлари ҳақида сўз юритилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистондаги ислоҳотлар “сиёсий жасорат, стратегик ёндашув ва ижтимоий йўналтирилганлик”ни бирлаштирган комплекс трансформация сифатида юксак баҳоланди.  

Мамлакатимиздаги ўзгаришлар барча муҳим соҳалар – давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизими, таълим, соғлиқни сақлаш ва рақамли ривожланишни қамраб олаётгани қайд этилди.

Сўзга чиққан БМТ, қатор хорижий давлатларнинг вакиллари ва журналистлар Ўзбекистонда юз бераётган кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларни эътироф этди.  

Таъкидланганидек, ушбу ижобий ўзгаришлар нафақат Ўзбекистон учун, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этаётир.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Бош қароргоҳида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китоби тақдимоти ўтказилди