Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон – ижтимоий давлат, деган конституциявий тамойилни амалга ошириш учун барча имкониятларни сафарбар этиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева одамларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратиш, янги қувватлар, замонавий лойиҳаларни ишга тушириб, аҳоли, айниқса, ёшларимизни муносиб даромадли меҳнат билан банд қилиш устувор вазифалардан ҳисобланишини алоҳида таъкидлади. Хабарингиз бор, яқинда Президентимиз раҳбарлигида ўтган йиғилишда олий ўқув юртлари битирувчилари бандлигини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Бу борадаги мавжуд муаммолар таҳлил қилинди. 

Қўшимча имкониятлар кўрсатиб ўтилди. Муҳим амалий механизмлар белгилаб берилди. Хусусан, жорий йилги 92 минг нафар битирувчининг кейинги фаолиятида кўмаклашиш чора-тадбирлари белгиланди.

– Албатта, бу ўз-ўзидан бўлмайди, – деди Т.Норбоева. – Нафақат ижро органлари, балки вакиллик институтлари, яъни биз сенаторлар, депутатлар ҳам бу ишга бош қўшишимиз керак. Президентимиз ҳам бу бўйича бизга ишонч билдирди. Сенат кенгашининг 13 август куни бўлиб ўтган мажлисида мазкур масалаларни тегишли вазирлик, идоралар, ҳудудлар билан атрофлича муҳокама қилиб, алоҳида қарор қабул қилдик. Олийгоҳлар битирувчиларининг бандлигини таъминлаш ишларини ташкил қилиш бўйича Республика ишчи гуруҳи, қолаверса, сенаторлар ва маҳаллий кенгашлар раислари бошчилигида ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилди. 37 олийгоҳнинг қарийб 49мингдан зиёд битирувчисини ишга жойлаштириш бўйича ҳудудлар, тармоқлар кесимида аниқ чора-тадбирлар, механизмлар, муддатлар белгилаб олинди.

“Битирувчилар бандлигини  таъминлаш масалаларига жиддий ёндашиш керак. Расмиятчилик учун номигагина ишга жойлаб қўйиш ҳолатлари ёки ундан ҳам ёмони – қуруқ статистика учун қўшиб ёзишларга мутлақо йўл қўйилмаслиги шарт. Шу боис, тегишли электрон базаларга киритилган маълумотлар ҳаққонийлиги ўрганиб борилиши зарур. Ҳудудий ишчи гуруҳлар билан бирга битирувчиларни ишга жойлаш билан боғлиқ жараёнларда юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилиши керак. Таълим, тиббиёт каби муҳим ижтимоий соҳаларда бир ҳудуддан бошқа ҳудудга бориб ишлашига тўғри келган битирувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилиши ҳудуд раҳбарларининг доимий эътиборида бўлиши лозим. Бу борадаги ишлар ҳолатини ҳар ҳафта ишчи тартибда муҳокама қилиб борамиз”, деди Сенат Раиси. 

Ёшлар бандлигини таъминлаш – муҳим ижтимоий аҳамиятга эга масала. Шу боис, барча сенаторлар ва ҳукумат вакилларидан, айниқса, маҳаллий кенгашлар ва ҳудуд раҳбарларидан мазкур вазифаларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширишга масъулият билан қараш сўралди.

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзила Норбоева: Битирувчилар бандлигини  таъминлашда статистика учун қўшиб ёзишларга мутлақо йўл қўйилмайди