“Ўзэнергоинспекция”, Миллий энергетиклар ассоциацияси масъуллари ва Беларусь давлатининг Республика касб-ҳунар таълими институти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида энергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлашга қаратилган замонавий таълим дастурларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда мамлакатимизда кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган давлат дастурлари ва лойиҳалари ҳам алоҳида таъкидланди. Хусусан, янги энергетика иншоотларини қуриш ва модернизация қилишда малакали мутахассисларни тайёрлаш, талабалар ва ёш мутахассислар учун стажировкалар, семинарлар ва амалий тренинглар ташкил этиш, шунингдек хорижий ҳамкорлар билан биргаликда инновацион таълим платформаларини жорий қилиш каби чора-тадбирлар самарали амалга оширилмоқда. 

Томонлар Ўзбекистон энергетика соҳасининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган келгуси ҳамкорлик ва биргаликдаги ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди. 

Томонлар келишганидек, кадрлар тайёрлашда илғор халқаро тажрибани Ўзбекистон шароитида жорий қилиш, профессионал ўқув дастурлари ва тренинглар ташкил қилиш ҳамда малакали мутахассислар учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини кенгайтириш борасида ҳамкорлик қилинади.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Беларусь энергетика соҳасида замонавий таълим дастурларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилади