Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда талабаларни якуний имтиҳондан ўтказиб беришни ваъда қилган ўқитувчи ушланди.
Жумладан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси Г.Н. фуқаро А.Д.нинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали уни ва 17 нафар талабани якуний имтиҳондан ўтказиб беришни ваъда қилади. Шунинг эвазига 18,3 миллион сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири