“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида футбол бўйича ўтказилган Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари Наманганда кўтаринкилик ва юқори савияда ўтказилди.

Давлатобод туманидаги “Ёш куч”, “Марказий” ва “Навбаҳор” захира ўйингоҳларида бўлиб ўтган мусобақанинг вилоят босқичида шаҳар ва туманлар ҳудудий беллашувларда сараланган 14 та маҳалла жамоаси тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун майдонга тушди.

Ёшлар учун чинакам спорт ва дўстлик анжуманига айланган мусобақанинг финал учрашувлари “Навбаҳор” марказий стадионида ўтказилди. Мусобақага ташриф буюрганлар нафақат ажойиб оммавий футбол баҳслари, балки санъат усталари ижросидаги концерт дастуридан ҳам завқ олди.

Қайд этиш жоиз, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, улар ўртасида дўстона муҳитни қарор топтириш ҳамда истеъдодларни аниқлаш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилган мазкур анъанавий турнирнинг жорий йилдаги саралаш беллашувларида 65 мингдан ортиқ ўғил-қизлар қамраб олинди.

Ҳал қилувчи ўйинларда яшил майдонга Уйчи туманининг “Тошлоқ” жамоаси Чуст туманининг “Машҳад” жамоасига қарши майдонга тушди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда 2:1 ҳисобида устун келган уйчилик ёшлар бронза медалига сазовор бўлди.

Ҳаяжонли ва муросасиз тарзда ўтган финал учрашувида Косонсой туманининг “Олмазор” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Янгиқўрғон туманининг “Юқори Навкент” жамоаси “ДХХ кубоги”ни қўлга киритди.

“ДХХ кубоги” Наманган вилояти босқичининг мини-футбол бўйича беллашувларида Тўрақўрғон туманининг Найманча маҳалласи жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада барча рақибларини таслим этган Наманган туманининг Қўқон қишлоқ маҳалласи жамоаси ҳам боши узра кубокни баланд кўтарди.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Шавкат Абдураззоқов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов ғолиб-совриндорларни табриклаб, жамоаларга республика босқичида ҳам омад омад ёр бўлишини тилади.

Турнир ғолиблари, фаол иштирокчилар ҳамда вилоятда миллионлар ўйини ривожига ҳисса қўшаётган бир қатор фидойи мутасаддилар махсус кўкрак нишони, ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ДХХ кубоги” ғолиблари аниқланди