Маълумки, мамлакатимиз иқтисодиётининг изчил ривожланиши – бу ҳозирги авлод эҳтиёжларини қондириш билан бирга, келажак учун табиий ресурслар, иқтисодий салоҳият ва ижтимоий барқарорликни сақлаб қолишга қаратилган ёндашув. Ушбу тамойил иқтисодий ўсиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ижтимоий тенгликни уйғунлаштиришни кўзда тутади.

Барқарор ривожланиш нафақат ҳукуматлар ва корхоналар, балки ҳар бир шахснинг онгли ҳаракати ва масъулиятли муносабатини талаб қилади. У замонавий дунёда узоқ муддатли фаровонлик ва хавфсиз ҳаётнинг кафолати ҳисобланади.

"Ўзбекгеофизика" АЖ ахборот хизмати раҳбари Дилноза Бобожонованинг маълум қилишича, жамиятда ESG, яъни экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув соҳаларида халқаро стандартларга мувофиқ ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2024 йилда илк бор барқарор ривожланиш бўйича ҳисобот тайёрланиб, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Унда жамият фаолиятининг шаффофлиги, жавобгарлиги ва барқарорликка содиқлиги аниқ акс этган.

– ESG соҳасидаги ишларимизни тизимли асосда баҳолаш мақсадида “катта тўртлик”ка кирувчи “KPMG Audit” МЧЖ билан ҳамкорлик қилдик. Жамиятдаги мавжуд ҳолат диагностикаси ўтказилди, ESG стратегияси ҳамда “йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Шунингдек, ҳисобот тайёрлаш жараёнида халқаро ёндашувлар интеграция қилинди, – дея таъкидлади Д.Бобожонова.

Унинг таъкидлашича, “Ўзбекгеофизика” АЖ фаолиятида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) уйғунлик таъминланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жамият 2024 йил учун БРМ 3 – соғлиқни сақлаш ва фаровонлик, БРМ 5 – гендер тенглиги, БРМ 7 – арзон ва тоза энергия, БРМ 8 – муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш ҳамда БРМ 10 – тенгсизликни қисқартириш каби бешта устувор йўналишни белгилаган.

2024 йилда чиқиндиларни қайта ишлаш кўрсаткичи 18 фоизга оширилган. Шу билан бирга, экологик хавфларни баҳолаш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва чиқиндиларни камайтириш бўйича ишлар изчил давом этмоқда.

Ички сиёсатда эса гендер тенглигини таъминлаш устувор йўналиш ҳисобланади. Йил якунига келиб, жамиятда аёллар улуши 26 фоизга етди. Геология-қидирув ишлари асосан оғир меҳнат талаб қилгани боис, мазкур кўрсаткич муҳим аҳамиятга эга, дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, ҳисоботда ESG ва ижтимоий масъулият (CSR) бўйича фаолият S&P Global Ratings ва MSCI ESG Rating мезонлари асосида баҳоланган. "Ўзбекгеофизика" АЖ ESG рейтингини олиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда, заиф томонларни бартараф этиш бўйича эса тавсиялар ишлаб чиқилган.

Мухтасар айтганда, мазкур ҳисобот жамиятнинг барқарор келажакни таъминлаш йўлидаги қатъий саъй-ҳаракатларини намоён этади.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Геофизика соҳасида барқарор ривожланиш устувор йўналишга айланмоқда