Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти олимлари томонидан кейинги йилларда миллий ўтмишимиз, халқимизнинг бошдан кечирган оғир кунларига оид кўплаб муҳим ва залворли, серқирра тадқиқотлар олиб борилиб, уларнинг натижалари кенг жамоатчиликка, халқимизга  мунтазам тақдим этиб келинмоқда.

Ушбу илмий жамоа томонидан ташкил этилган “Тошкент босқинининг 160 йиллиги: ҳақиқат ва уйдирмалар” илмий йиғини бу борадаги амалий ишларнинг ўзига хос сарҳисоби бўлди, десак муболаға эмас. 

Тарихий ҳақиқат миллий ўзликни англашда алоҳида аҳамият касб этади. Олимларга кўра, бундан 160 йил аввал – 1865 йил июнь ойида бобо-момоларимиз Тошкентда Россия империяси ҳарбий кучларига қарши жон олиб, жон берган эдилар.

Туркистоннинг энг кекса ва муҳим ҳарбий-сиёсий, иқтисодий марказларидан саналмиш шаҳарни қўлга киритишни 1864 йил 1 октябрда бошлаган ёвуз душман 1865 йил 29 июнида ўз қабиҳ ниятига эришган – тўққиз ой деганда Тошкентни эгаллаган. 

Мустамлака даврида ушбу қонли ойлар бир томонлама – босқинчилар манфаати нуқтаи назаридан ўрганилган ва ёритилган. Бу борада турли найранглар қўлланиб, тошкентликларнинг юртсеварлиги ва ботирлиги, бутун халқ – ёш-у қари, эркак-у хотин-қизларнинг душманга қарши аёвсиз қаршилиги ерга урилиб, турли ясама назария ва важлар ўртага ташланиб, мустамлакачи давлатнинг босқинчилик сиёсатини оқлашга тиришиб келингани тарихий манбалардан яхши маълум.

Истиқлол йилларида ҳам мазкур ўта муҳим масалага тўлиқ илмий ва адолатли баҳо берилмагани шароитида ушбу йўналишда чуқур изланишлар олиб бориш, янги манбалар асосида илмий хулосалар чиқариш ва уларни кенг жамоатчиликка етказиш зарурияти ҳозирда ҳар қачонгидан муҳим.

Фанлар академияси Тарих институтида ўтказилган илмий йиғиндан бош мақсад ҳам бу борада йиғилиб қолган фикр-мулоҳазалар, сўнгги йилларда қўлга киритилган илмий натижалар, мавзу манбашунослиги, янгича (холис) илмий ёндашувлар бўйича қарашлар, муаммоларни ўртага ташлашдан иборат бўлди.

Илмий йиғинни очиб берган институт директори, академик Азамат Зиё кун тартибидаги мавзу илмийгина эмас, сиёсий мазмунга ҳам эгалиги, босқин ва унга қарши курашни шунчаки тарихий воқеа эмас, балки босқинчиларнинг чин табиати ва халқимизнинг эркинлик туйғуси нуқтаи назарларидан ўрганиш ва ёритиш кераклиги, Россия империясининг Туркистонга тажовузини оқлаш бўйича сингдириб келинаётган турли “илмий-назарий” найрангларни очиб ташлаш заруратига урғу берди. 

Профессор Муҳайё Исоқованинг “Тошкент босқини тарихини илмий ўрганишга доир янгича (холис) ёндашувлар”, профессор Шодмон Воҳидовнинг “Тарихи жадидайи Тошканд” асарида Тошкент босқини масаласи”, тарих фанлари номзоди Анора Тоғаеванинг “Тошкент босқинининг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари”, тарих фанлари номзоди Шерзодхон Маҳмудовнинг “Туркистонга “Инглиз босқини” ҳақидаги уйдирма ва ҳақиқатлар” мавзуларидаги маърузалари сермазмунлиги билан анжуман қатнашчилари эътиборини жалб этди. 

Шу билан бирга, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Воҳид Холовнинг “Тошкент босқинининг хориж матбуотида ёритилиши”, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Низомиддин Гулбоевнинг “Тошкент босқинида қўлланган қуроллар”, таянч докторант Соҳиба Маҳмудованинг “Тошкент босқинида курашган хотин-қизлар” мавзулари бўйича чиқишлари йиғин қатнашчиларида катта қизиғиш уйғотди. 

“Тошкент босқинининг 160 йиллиги: ҳақиқат ва уйдирмалар” илмий йиғинида билдирилган илмий қарашлар, фикрлар халқимиз, айниқса, ёшларни тарихий билимлар билан қуроллантириш, юрт учун куюниб яшаш, тинчлик-осойишталик, озодлигимизни кўз қорачиғидек сақлашдек муқаддас бурчни бажаришга хизмат қилиши аниқ.

Н.Усмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тошкент босқинининг 160 йиллиги: ҳақиқат ва уйдирмалар” мавзусида илмий йиғин ўтказилди