Мутахассис таҳлили

Берлин музей оролига 200 йил: Пруссия лойиҳасидан жаҳон маданияти рамзигача — Янги Ўзбекистон музейшунослиги учун намуна
2025 йилда инсониятнинг маданий ҳаётида муҳим сана нишонланади — Берлиндаги машҳур Музей оролига 200 йил тўлади. Бу нафaқат музейлар мажмуаси, балки бутун бир маънавий ва архитектуравий хазина, жаҳон маданиятига беқиёс ҳисса қўшган макондир.

Музей ороли ғояси Пруссия қироли Фридрих Вильгельм III томонидан 1825 йили “халқ манфаати учун” музей қурилишига рухсат берилиши билан бошланган. Карл Фридрих Шинкель лойиҳаси асосида қурилган Олдинги музей (Altes Museum) 1830 йили очилди ва у Европада биринчи бўлиб кенг жамоатчилик учун таълимий мақсадда барпо этилган музей ҳисобланади.

Бугунги кунда Музей ороли бешта йирик музейни ўз ичига олади:
• Олдинги музей — Юнон ва Рим антик санъати;
• Янги музей — Миср ва қадимги Европа (шу жумладан Нефертити бюсти);
• Эски миллий галерея — романтизм, реализм, импрессионизм;
• Пергамон музейи — Бобил, Ассирия, Форс ва юнон-рим меъморлиги;
• Боде музейи — Византия санъати, ҳайкалтарошлик ва нумизматика.

Бу орол 1999 йилда ЮНЕСКО томонидан Жаҳон мероси рўйхатига киритилди. У фақат экспонатлар эмас, балки ўзининг архитектураси билан ҳам беназирдир.

Музей ороли – Европа тарихи инъикоси

У XIX асрдаги миллий юксалиш даври, Иккинчи жаҳон урушидаги вайронагарчилик, Берлиннинг иккига бўлиниши ва Германия қайта бирлашишига гувоҳ бўлди. 1999–2025 йиллар давомида амалга оширилаётган “Masterplan Museumsinsel” лойиҳаси оролни замонавий музей маконига айлантиришга қаратилган.

Янги давр музейшунослиги: эслашдан мулоқотга

2025 йилда тўлиқ якунланадиган реконструкция лойиҳаси (шу жумладан Пергамон музейининг қайта қурилиши ва янги марказий кириш биноси — James-Simon-Galerie) музейни жонли мулоқот майдонига айлантирди. Бугун бу ерда нафақат тарихий артефактлар, балки мураккаб мавзулар: мустамлакачилик мероси, рақамли технологиялар ҳам муҳокама этилади.

Берлиндан Тошкентгача — музей орқали мулоҳаза

Муаллиф бир неча бор Берлиндаги Ислом санъати музейида бўлган ва у ерда Ўзбекистондан олиб келинган артефактларни кўрган. Бу музей ҳозирда таъмирланмоқда. Уни бошқарган профессор Хаасе билан шахсан танишлик ҳам бу фикрни мустаҳкамлайди — музейлар фақат экспозиция эмас, балки маданиятлар мулоқоти учун кўприк ҳамдир.

Янги Ўзбекистоннинг музей сиёсати: мулоқот ва келажак

Берлин Музей ороли фалсафаси Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган янги музей сиёсати билан маънавий ҳамоҳанглик касб этмоқда. Бу – кўчирма эмас, балки тарихий резонанс. Музей қуйидаги вазифаларни бажараётган замонавий институт сифатида қайта баҳоланмоқда:

• давлатнинг маънавий устуни;
• маданиятлар ва динлар мулоқоти майдони;
• минтақавий хотиранинг хазинаси;
• жаҳонга очилган миллий ўзлик ўқи.

Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази — бизнинг "музей оролимиз"

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва раҳнамолигида барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази — Янги Ўзбекистоннинг маънавий стратегик лойиҳаларидан биридир. Унда:
• миллий ўзликни англаш;
• Марказий Осиёнинг тарихий меросини бирлаштириш;
• халқаро музейшунослик мулоқоти 
каби долзарб мавзулар уйғунлашган.

Бу марказ — фақат бир халқ ёки унинг маданий мероси ҳақида эмас, балки кўпқатламли тарихга эга улкан, ҳозиргача инсониятга тўлалигича намоён этилмаган цивилизациянинг тақдимоти, бутун инсоният цивилизацияларининг бешикларидан бири сифатида эътироф этилган маданий меросимизнинг илк ретроспектив тақдимоти бўлади.

Маданият орқали ташқи сиёсат

Япониялик машҳур меъмор томонидан лойиҳалаштирилган Ўзбекистон санъат музейининг янги биносини қурилиши, Савицкий музейининг дунё бўйлаб тобора ортиб бораётган обрўси ва унинг 2-,3-қаватларидаги энг замонавий реэкспозициялар , Ўзбекистон тарихи музейи экспозициясининг тўлиқ янгиланиши — буларнинг барчаси Янги Ўзбекистонда янгича, бой маданий мерос каби ресурс салоҳиятни кенг сафарбар этиш сиёсатини шакллантирмоқда.

Ўзбекистон Лувр, Бретан музейи, Берлин музейи, EXPO–2025 ва Венеция биенналесида қатнашмоқда — бу маданий дипломатия эмас, балки янги музей давлатининг юзага келишидир.

2024 йили мамлакат музейларига 5,5 миллионга яқин, улар орасида кўплаб хорижликлар ташриф буюрди. Жорий йилнинг биринчи чорагининг ўзида 1 миллионга яқин сайёҳ ва меҳмонлар музейларга ташриф буюришди. Албатта, бу Луврнинг 9 миллионлик рақами эмас, аммо аждодлар айтганидек, ҳар қандай буюк йўл ҳам биринчи қадамдан бошланади.

Музейлар халқлар ўртасида кўприк бўлмоқда

Ўзбекистоннинг маданий меросни асраш ва уни Марказий Осиёдаги яхши қўшничилик сиёсатининг муҳим воситасига айлантириш йўлидаги ташаббусларидан бири бу — Қозоғистон билан маданият ва санъат борасидаги яқин ҳамкорлик — охирги йиллардаги кўп тадбирлар, Лазги лойиҳаси, Ўзбекистон халқ рассоми, тошкентлик, қозоқ миллатига мансуб манзарачи Ўрол Тансиқбоевнинг икки давлатдаги ретроспективаси икки мамлакат ўртасидаги маданий қариндошликнинг тимсоли бўлди.

Бу борада ҳали жамиятнинг ҳамма қатламларида тўла тасаввур шаклланган дейиш эрта, мисол Самарқанддаги "Музей квартали" лойиҳаси, Президент қўллаб-қувватлаган бўлса-да, маҳаллий тўсиқларга дуч келди. Аммо, тарих шундан иборатки, буюк ғоялар дастлаб тушунмасликка учрайди.

200 йилдан сўнг…

Ишонаманки, насиб, 2225 йилни инсоният шундай нишонлайди:
– Берлин Музей оролига 400 йил;
– Тошкент — Марказий Осиё музей пойтахти сифатида 200 йил.

Барча музей ходимлари ва маданий мерос ҳимоячиларига самимий табрикларимни изҳор этаман! 
Янги Ўзбекистонда янги музейлар даври бошланмоқда.

Турсунали Қўзиев,
музейшунос ва маданий дипломатия таҳлилчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон меросида музейларнинг ўрни