ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ишбилармон доиралари вакилларининг илк бизнес форуми бўлиб ўтди.
Форумда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Қирғизистон Республикаси Президентининг Жалолобод вилоятидаги мухтор вакили Тилек Текебоев, шунингдек, Ўш вилоятидаги мухтор вакили ўринбосари Илияз Тошбоев сўзга чиқиб, бундай тадбирлар икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ишонч, ҳамкорлик ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётганини таъкидлаб ўтди.
[gallery-23616]
Форум доирасида инвестиция, тадбиркорлик ва экспорт йўналишларидаги мавжуд ҳолат таҳлил қилиниб, келгусида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий таклифлар илгари сурилди. Мутахассислар томонидан тайёрланган маърузалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Анжуман давомида икки халқ дўстлигини акс эттирувчи севимли куй- қўшиқлар янгради, тадбиркорлар эса “B2B” форматида бевосита музокаралар ўтказиш имкониятига эга бўлдилар.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА