Самарқандга “Ислом маданияти пойтахти” мақоми рамзий байроғи топширилди
Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Ислом дунёсининг маънавий мероси ва маданий ифодалари: хаттотлик, мусиқа, шеърият ва ҳамжиҳатлик” мавзуидаги халқаро форумда Самарқандга Ислом маданияти пойтахти мақоми берилгани ҳақидаги рамзий байроқ ва статуетка тантанали топширилди.
Ушбу нишонларни ICESCO бош директори Салим бин Муҳаммад Ал-Малик Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевга тақдим этди.



Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари