Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти ташкил этилади.

Мактаб тўлиқ академик, ташкилий-бошқарув ва молиявий жиҳатдан мустақил давлат умумий ўрта таълим ташкилоти ҳисобланади. 

Унинг умумий фаолияти мактабгача ва мактаб таълими вазири раислигидаги Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат кузатув кенгаши томонидан ташкил этилади. 

Мактабнинг жорий фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш учун икки компонентли бошқарув тизими жорий этилади. Бунда Мактабнинг ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш академик директор, маъмурий-молиявий фаолиятини мувофиқлаштириш ижрочи директор томонидан амалга оширилади. 

Мактабда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.

Ўқув жараёни қуйидаги тартибда ташкил этилади: 

Мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш имкониятини берувчи халқаро таълим дастури дипломи (International Baccalaureate) берилади; 

ўқувчилар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилиб, бир нафар маслаҳатчи ва педагогга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативига мутаносиб равишда 1:15 ва 1:8 нисбатлар қўлланади;

Мактабда таълим жараёни вариатив ўқув режалар асосида амалга оширилади ҳамда ўқувчилар инглиз тилидан ташқари камида яна битта қўшимча хорижий тилга ўқитилади; 

ўқувчиларга илмий-тадқиқот ва инновацион стартап лойиҳалар ҳамда бошқа ижтимоий лойиҳалар бўйича ўзининг портфолиосини шакллантиришга кўмак берилади;

д) Мактабда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиладиган ўқувчиларнинг умумий чекланган сони 180 нафарни ташкил этади; 

е) Мактаб биносини қуриш, жиҳозлаш ва ободонлаштириш ишлари 2026 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида молиялаштирилади.

ЎзА