Расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни бугун, 12 май куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталида хабар берилмоқда.

Мулоқот аввалида, Ўзбекистон томони мамлакатимиз делегациясига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун Эрон етакчисига миннатдорлик билдириб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг йўллаган самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда икки давлат раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси туфайли ўзаро ҳамкорлик кенг қамровли муносабатлар даражасига кўтарилгани, олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси минтақа барқарорлиги учун ҳам муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналиши бўлган савдо-иқтисодий ва инвестициявий, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, ҳудудлараро ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда эришилган келишувлар ижросини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Юртимиз делегацияси Теҳронга ташрифи доирасида Эрон инновациялар ва технологиялар уйига ҳам ташриф буюриб, энергетика, тиббиёт ва фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, IT, қурилиш каби соҳалардаги илғор маҳсулот ва ишланмалар билан танишишди.

Шунинг билан Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Эронга ташрифи якунланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Теҳронда Эрон Президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилди