«Ядро тадқиқотлари бирлашган институти» халқаро ҳукуматлараро илмий-тадқиқот ташкилоти директори Г.Трубников бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга  ташриф буюрди. Ташриф доирасида “Ўзбекистонда Ядро тадқиқотлари бирлашган институти кунлари” тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган эди.

Бугун Фанлар академиясида мазкур тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Қайд этиш лозимки, Ядро тадқиқотлари бирлашган институти (ЯТБИ) 1956 йил 26 мартдаги давлатлараро “Ядровий тадқиқотлар тўғрисида”ги шартнома асосида ташкил этилган. Институт халқаро стандартларга мувофиқ БМТ Котибиятида рўйхатдан ўтган халқаро илмий марказдир. 1992 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси суверен давлат сифатида ЯТБИнинг тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.

Тадбир Фанлар академияси президенти, Ядро тадқиқотлари бирлашган институти бош директори, Фанлар академияси вице-президентларининг маърузалари билан бошланди.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад нима? 

ЯТБИ билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун қандай истиқболли лойиҳаларга йўл очади?

— Мазкур институтда ўзим ҳам икки марта амалиётда бўлганман. Институтнинг илмий ҳамда техникавий базаси жуда юқори, — дейди Ядро физикаси институти лаборатория мудири Олимжон Тожибоев. — Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистондаги илмий ташкилотлар ҳамда олий ўқув юртларидаги ёш олимларни мазкур институт лабораторияларида олиб борилаётган илмий йўналишлар билан таништиришдан иборат. Улар ўзбекистонлик ёшларга лабораторияларда ишлаш таклифини билдиришлари мумкин.

Физика-математика соҳасини чуқур эгаллаб, изланиб, дунё ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлиш истагидаги ёшларга бу яхшигина имконият бўлади. Делегация аъзоларининг ташрифи ҳамда музокаралар   фақатгина Тошкентда эмас, Самарқанд давлат университетининг Физика факультетида ҳам ўтказилиши кўзланган. 

Шунингдек, тадбир давомида институтнинг кўргазмали намойишлари,  ҳукумат аъзолари билан ўзаро мулоқот ҳамда музокаралар олиб бориш, Фанлар академияси ҳамда ЯТБИ ўртасида илмий-техникавий шартномалар имзолаш режалаштирилган.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ядро тадқиқотлари бирлашган институти кунлари” тадбирлари бошланди