Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мутлақо янгича моҳият касб этадиган соғлиқни сақлашни тубдан ислоҳ этишда соғлом авлодни тарбиялаш ва тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги поғонага кўтариш ғоясини илгари сурди ва давлат сиёсати даражасига кўтарди. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар бугун ўз самараларини бермоқда.

Айниқса, болалар неврологияси ва реабилитацияси мамлакатимизда янги босқичга кўтарилмоқда. Аутизм, церебрал фалаж, эпилепсия ва бошқа неврологик касалликларга чалинган болалар учун илғор даволаш усуллари жорий этиляпти. Эрта ташхис, ноёб реабилитация дастурлари ва тиббий-ижтимоий ёндашув орқали болаларнинг ривожланиши сезиларли даражада яхшиланяпти. Болалар реабилитациясида  ҳам катта ўзгаришлар кузатилмоқда. Замонавий физиотерапия, логопедик ёрдам, ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ва интенсив реабилитация дастурлари туфайли болаларнинг ҳаракат қобилияти, нутқи ва ижтимоий кўникмалари яхшиланяпти. Ўзбекистон шифокорлари бу борада халқаро тажрибадан фойдаланиб миллий тизимни такомиллаштирмоқда.

Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитация марказининг илмий ишлар, халқаро алоқалар ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича комиссия раиси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги аълочиси, олий тоифали болалар невропатологи Зоҳиджон Исмоиловнинг болалар неврологияси соҳасидаги илмий-амалий фаолияти ҳам таҳсинга сазовор. Унинг тизим ривожидаги ишлари нафақат Марказий Осиёда, балки Европа, Америка ва Осиёнинг кўп давлатларида эътироф этилган. У юздан зиёд илмий ва ўқув-услубий мақолалар муаллифи ҳамдир. Жумладан, битта монография, тўртта ўқув  муаллифлик гувоҳномаси ва саккизта интеллектуал мулк рўйхатдан ўтказилган (DGU).

 Изланувчан, ўқиш ва интилишдан чарчамайдиган  ёш олим Зоҳиджон Исмоилов ўз соҳасининг сир-асрорларни янада мукаммал эгаллашга ҳаракат қилмоқда.  Яна бир эътиборли жиҳат унинг “Илдиз” номли  илк бадиий асари кўпчиликка манзур бўлмоқда.  Мазкур асарда  ўсмир йигит мактабни тугатиб нима қилишини билмаётган бўлса, хулоса чиқариши учун, дадил қадам босиши учун жўяли маслаҳатлар бор. Эндигина институтни битирган ёшлар етук мутахассис бўлиш борасидаги керакли тавсияларни шу асардан олиши мумкин. Мутахассислар эса ўз соҳаларида янгилик яратиш учун иккиланаётган бўлса “Илдиз”ни ўқиб қатъий қарорга келади.

Иқтидорли олим Зоҳиджон Исмоилов биз билан суҳбатда  китоб ўқишга бўлган қизиқиши, докторлик илмий иши, шифокорлик касби ва унинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида  гапириб берди.

– Болалигимдан адабиётга, тарихга қизиқаман, – дейди Зоҳиджон Исмоилов. – Тарихий китобларни кўп ўқийман. Мен тарихчи эмасман, лекин тарихимизни, миллатимизни, ўзлигимизни яхши кўраман. Ўзбекистонда туғилганимдан, ўзбеклигимдан фахрланаман. Тўғрисини айтсам айрим юртдошларимизни тушунмайман.  Тўрт-беш йил чет элда яшаб ўз юрти, ўзлигини унутиб қўяди. Бу нотўғри. Менга ҳам хорижда ишлаб яшашга кўп таклифлар бўлган. Уларни рад этганман. Чунки она юртимни ҳеч қайси давлатга алишмайман, қолаверса, ота-онам, укаларим, сингилларим шу ерда.  Бугунги кунгача нимагаки эришган бўлсам ҳаммасида ота-онамнинг меҳнатлари бор. Мен бутун дунёни айланиб чиқишим мумкин, аммо ишлаш ва яшаш учун  чет давлатларга қолиб кетмайман. 

Устоз отангдек улуғ...

Устоз жамиятни олға бошловчи ва унинг эртанги ку­нини таъминловчи, таъбир жоиз бўлса, бир йўлчи юл­дуздир. Устозсиз ҳеч бир жамият камолга етмаган, ак­синча, инқирозга юз тутган. Шунинг учун ҳам халқи­мизда “Устоз отангдек улуғ”, “Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар” деган чиройли иборалар бор. Шундоқ экан, устознинг ҳам ота-онадек ҳақи бор.

Номзодлик ишини ёқлаб бўлганимдан кейин бўлди энди илмий иш қилмайман, деб  юрардим. Бироқ, бизни соҳада илм ўрганишдан тўхтаб бўлмаслигини ўйлаб докторлик қилишга аҳд қилдим. Барибир ишлаяпман, илмий изланяпман. Ҳар куни янги ғоялар чиқиб келяпти. Мавзу танладим. Устозим  Элбек Миршавкатович сиз аллақачон ёқлашингиз керак эди. Докторлик қилмасангиз бўлмайди, деб  менга доимо мотивация берди. Шундай қилиб докторлик учун  “Болаларда переферик асаб тизими касалликларини комплекс реабилитацияси” мавзусини танладим. Профессор Элбек Миршавкатович мени қўллаб-қувватлади. Нима ёрдам керак бўлса сўрайверинг кўмаклашамиз, деб рағбатлантирди. Ишни бошлаб юбордим. 2023 йилда инглиз тилида ўнта мақолам чиқди. Бешта тезис чоп этилди. Яна ўнта мақола, ўн бешта тезис, битта услубий қўлланмани тайёрлаб қўйганман. Ана шуларни охирига етказиб, 2025 йилда тиббиёт фанлари доктори бўлишни мақсад қилганман.  Илмий ишимдан амалиётда ва фанда тўлиқ фойдаланишларини истайман. Ҳозир замон шунчалик тезкорки, бугун янгилик деб айтган нарсаларимиз бир йилдан кейин умуман кераксизга чиқиши мумкин. Шу сабабли  кўпчиликни қизиқтирадиган, касалларга ёрдами тегадиган мавзуни танладим. Албатта осон бўлмади. Лекин ҳаракат қилдим. Менинг ишимдан фойдаланиб ёшлар модификацион ишлар қилишини жуда хоҳлайман. Мавзу жарангдор бўлмасада, ҳар куни амалиётда қўлланиладиган, оддий бўлсада беморга фойдаси тегадиган, фақат катта- катта марказларда эмас, чекка-чекка ҳудудлардаги шифокорлар ҳам фойдалана оладиган иш бўлишини хоҳладим. 

Китобдай садоқатли дўст йўқ     

Китоб ва китобхонлик инсон онг-тафаккурини теранлаштириб, қалбига энг гўзал эзгу ниятларни жойлайдиган, уларни яхшиликлар оламига етаклайдиган маънавият сарчашмасидир. Шунинг учун ҳар доим китоб ўқишга эҳтиёжимиз бор. Жуда кўп китоб ўқийман. Энг яхши кўрган асарим Тоғай Муроднинг “Отамдан қолган далалар”. Бу асарни йиғлаб ўқийман. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг қизи Гулбаданбегим томонидан жияни Акбарнинг буйруғи билан ёзилган мемуар асар “Хумоюннома” ни севиб ўқиганман. Асарда “Бобурнома” асари воқеаларининг давоми тилга олиниб, 15 -аср бошларидаги Мовароуннаҳр, Афғонистон, Ҳиндистоннинг сиёсий, тарихий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаёти ҳақида сўз боради. Гулбаданбегим Бобурнинг анъаналарини давом эттириб асарда ўша даврдаги тарихнавистлик, адабиёт, этнографик изланишларини ҳам келтириб ўтган. Гулбаданбегим Бобур ҳукмронлиги даври воқеаларини қисқача, Хумоюн ҳукмронлиги даврини батафсил ёритган. Асарнинг 80 варақдан иборат ягона қўл ёзма нусхаси Британия музейида сақланади. Бу китобни ғурур билан ўқийман. Японларнинг “Дзин тарихи”ни қизиқиб ўқидим. “Саодат асри”, “Пайғамбарлар тарихи”ни тўлқинланиб, йиғлаб – йиғлаб ўқидим. Ҳаётда ҳеч нарсага осонлик билан эришиб бўлмаслигини ўргандим. Мен учун катта мактаб бўлди. Дейл Карнегининг психология мавзусидаги китобларини кўп ўқийман. Одатда тарихий китобларни ўқишни яхши кўраман. Алишер Навоийнинг “Хамса” асарини яхши кўриб ўқиганман. Асардаги воқеаларни ичида яшаганман. “Садди Искандарий” достонидаги муҳаббат мени ўзига мафтун қилган. Уларга шунчалик ҳавас қилганманки, ўша оламга тушиб қолгандек бўлганман. 

Китоблар қалбимизни илитади, кўнглимизни ёритади, бахтли ва саодатли, нурли кунларга бошлайди. Дунёни фақатгина илм билан забт этиш мумкин эканлиги ҳақидаги асл ҳақиқат бугун ҳеч кимга сир эмас. Илмни мустаҳкам эгаллашнинг йўли эса битта, яъни – китоб ўқишдир.

Кўнгил кечинмалари...

Мен – ўзбекман. Ва мен ифтихор билан айтаманки, Ўзбекистон тиббиёти бутун дунёга танилиши керак. Францияда ўтказилган халқаро конференцияда  юртимиздаги тиббиёт ютуқлари ҳақида гапирилди. Биз – илмий анъаналарга эга, тиббиёт соҳасини жадал ривожлантираётган миллатмиз. Бугун юртимизда болалар соғлиғи йўлидаги саъй-ҳаракатлар халқаро миқёсдаги натижаларга олиб келмоқда. Айниқса, болалар неврологияси ва реабилитацияси Ўзбекистонда янги босқичга кўтарилмоқда.

Ўзбекистон тиббиёти – болалар келажаги учун хизмат қилади. Биз болалар соғлиғи учун интиляпмиз, билим ва тажрибага таянамиз, ҳар бир бола ўзининг тўлиқ имкониятларини намоён этиши учун фидойилик билан меҳнат қиламиз. Биз ёшлар бизга яратилган имкониятлардан фойдаланиб, юртимизнинг тиббиёт соҳасидаги ютуқларини дунёга танитишда давом эттираверамиз.

Истагим шуки, Ўзбекистон тиббиёти – дунёга машҳур бўлсин.

Зиёда Эшмуродова ёзиб олди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зоҳиджон Исмоилов: “Ўзбекистон тиббиёти – дунёга машҳур бўлсин”