Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ,  Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга транспорт воситасининг идентификация рақамини шакллантириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. 

Регламентда: 

давлат хизмати кўрсатилишини Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ташкил этиш; транспорт воситаларининг идентификация рақамининг тузилиши ва мазмуни; 

транспорт воситаларининг идентификация рақамини шакллантириш тартиби кўрсатиб ўтилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорликда бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизмати кўрсатишни Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминлайди. Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади. 

Маълумот учун: 

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институтига транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро идентификация кодини бериш вазифаси юкланган эди.

ЎзА