Пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Франция бизнес форумида таъкидлаб ўтилганидек, бу икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш қиймати сўнгги йилларда 5 баробар ошиб, 1.13 миллиард долларга кўтарилган.

Франциянинг IRBUS, “Experto Consulting”, “Iveco Group”, MND, “Roxalex”, “Suez”, “Sociеtе Gеnеrale”, ALSTOM, “Veolia”, “EDF International Networks”, “Voltalia”, “Total Energies” сингари 50 дан зиёд йирик компаниясидан вакиллар иштирок этган анжуманда дастлаб юртимизда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароит, уларнинг ҳуқуқи ва манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган чоралар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, мамлакатимиз саноатидаги имкониятлар, сармоявий салоҳият ҳақида сўз юритилди. Франция компанияларининг энергетика, тоғ-кон саноати, сув таъминоти, транспорт ва туризм соҳаларидаги муваффақиятли фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Бизнес-форум доирасида вазирлик, идоралар вакиллари, фаранг корхоналари ва компаниялари раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

Тадбирда ўзаро иқтисодий алоқалар жадал ривожланиб бораётгани, сўнгги йилларда юқори ўсиш суръати кузатилаётгани таъкидланди. Масалан, охирги 7 йил ичида товар айирбошлаш деярли 5 марта ошиб, 1.13 миллиард долларга етди. Ўзбекистондаги француз компаниялари сони қарийб 4 баробар кўпайди. Ҳозир мамлакатимизда Франция сармояси асосида қурилиш, қишлоқ хўжалиги, туризм каби муҳим соҳаларга ихтисослашган 50 корхона фаолият юритмоқда.

Икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни янада ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлиги инобатга олиниб, меҳмон ишбилармонларга янги истиқболли лойиҳалар амалга ошириш таклифи берилди.

Мулоқот очиқ тарзда кечгани иштирокчиларга эркин фикр билдириш, томонларни қизиқтирган қатор соҳа ва йўналишлар бўйича янги ташаббуслар билан чиқиш, B2B ва B2G форматидаги учрашувларда янги алоқалар ўрнатиш, инвестиция ва савдо келишувларига эришиш имконини берди.

Гўзал Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Франция савдо айланмаси 1,13 миллиард долларга етди