
Американинг “Apple” корпорацияси кетма-кет иккинчи йил дунёдаги энг қиммат брендга айланди. Бу ҳақда “Brand Finance Global” маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, “Apple” бренди қиймати йил давомида 11 фоизга ошиб, 574,5 миллиард долларни ташкил этган.
Рейтингда иккинчи ўринни “Microsoft”, учинчи “Google”, тўртинчи ўринни эса “Amazon” эгаллади. Шунингдек, энг қиммат брендлар ўнлигига “Samsung”, “Tik Tok”, “Facebook”, “Nvidia” ва Хитойнинг “State Grid Corporation of China” каби компаниялар киритилди. “Deutsche Telekom” умумий рейтингда 11-ўринни эгаллаб, Европанинг энг қиммат бренди сифатида тан олинди.
“Brand Finance Global” маълумотларига кўра, дунёдаги энг қиммат 500 та бренднинг умумий қиймати ўтган йил давомида 10 фоизга ўсиб, қарийб 9,5 триллион долларни ташкил этган.
Г.Сатторова, ЎзА