“Дунёга назар” таҳлилий дастури

Шу кунларда Суриядаги воқеалар халқаро жамоатчилик диққати марказидаги асосий мавзу бўлиб турибди. Декабрь ойи биринчи ўн кунлигида мухолифат Дамашқни эгаллади. Президент Башар Асад мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлди ва Россиядан қўним топди. Бу ҳолат Яқин Шарқ сиёсий манзарасида жиддий қўзғалиш юз берганини кўрсатмоқда.

Айни пайт ушбу мамлакатдаги ўтиш даври эркин ва адолатли сайлов, авторитар бошқарув ёки барқарор тинчлик танлови аро номаълумлигича қолмоқда. Вазият кенг қамровли сиёсий ва инклюзив ўзгаришни тақозо этади.

Олдинда ечилиши зарур масалалар турибди. Адолат, инсон ҳуқуқини ҳурмат қилиш, барча сурияликлар учун қонуний тенгликни таъминлашга қаратилган муҳокамада жамиятнинг барча табақалари иштирок этиши жуда муҳим.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинган резолюция Сурияда демократияни тиклаши, қочқинлар мамлакатга хавфсиз қайтишини кафолатлаши керак. 

Жаҳондаги сўнгги воқеалар ривожи, айниқса ҳозирги мураккаб вазиятда Суриянинг келажаги, АҚШда Трамп ҳокимият тепасига қайтиши дунё сиёсатида нималарни ўзгартира олиши билан боғлиқ саволларга жавоб топиш мақсадида студиямизга бир неча экспертни таклиф этдик.

Эслатиб ўтамиз, билдирилажак фикрлар таҳлилчиларнинг шахсий қарашини ифодалайди. Яъни, мулоҳазалар бир-бирига зид келиши мумкин. Зеро, ҳақиқат баҳсларда туғилади.

Фарход Каримов, сиёсий фанлар доктори, профессор:

– Бугунги кунда дунё эътиборини ўзига жалб қилиб турган Яқин Шарқда бир томондан Араб – Исроил можароси туфайли Фаластинда гуманитар инқироз юзага келган, иккинчи томондан Сурияда ҳам вазият кескинлашди.

Жорий йил 8 декабрь куни Идлибда бир неча йилдан бери фаолият юритиб келган, муайян куч тўплаган “Ҳайъат таҳрир аш-Шом” ҳаракати Башар Асад ҳукуматини қўллаб-қувватлаб келган кучлар заифлашуви ва бошқа ҳолатлардан фойдаланиб, Дамашқнинг амалдаги режимини ағдарди.

Ҳозир мамлакатда ўзига хос сиёсий хаос кузатиляпти. Ўлкада ҳамон аниқ бир ҳукумат йўқ, қонунчилик ишламаяпти. Аввалги тартиб-қоида, тамойиллар бекор қилинган. “Энди Суриянинг тақдири нима бўлади?” деган савол нафақат минтақа, балки бутун дунёни хавотирга солмоқда.

Мухтор Назиров, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори:

– Суриядаги воқеалар асносида Россия кўп тилга олинади, Эрон ҳам ҳукуматни қўлловчи давлатлардан бири эди. Айни пайт Теҳроннинг позицияси кучсизлашгандек. Асад режимига қарши кучларнинг аксари кимга қарши курашиш танлови қўйилганда, Эрон ва ушбу давлатни қўллаб-қувватлайдиганларга қарши туради.

Қизиғи, бу юртда АҚШнинг ҳам таъсир ҳудуди бор. Яъни, ўлкада жойлашган Америка ҳарбий базасининг мақсади минтақада террорчи кучлар ҳокимиятга келмаслигини кўзлайди.

Туркия қўлловидаги “Сурия миллий армияси”нинг стратегияси эса тўла-тўкис Асад ҳукуматига эмас, балки кўпроқ Туркияга яқин ҳудудларни назорат қиладиган курдларга қарши қаратилган.

Россия ҳарбий базалари мамлакат ғарбида жойлашган. “Ҳайъат таҳрир аш-Шом” ҳозирча бир неча йирик шаҳарни эгаллаган, холос. Бошқа стратегик ҳудудларда ҳали Асадга қарши кучлар билан мувофиқлашган ҳолда иш юритилаётгани йўқ. Суриядаги барча мухолиф кучларни бирлаштирган ягона ғоя ҳукуматни ағдариш эди. Гуруҳлар ҳар томондан ҳаракат қилгани учун амалдаги ҳукумат қуролли ҳужумларга дош беролмади.

Бектош Бердиев, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори:

– Сурияда АҚШ уч асосий мақсадни кўзлаган. Биринчидан, Яқин Шарқда курдлар давлатини тузиш. Иккинчидан, Исроилга бевосита хавф соладиган кучлар шаклланишига йўл қўймаслик. Учинчидан, минтақага Хитойни яқинлаштирмаслик.

Ҳудудда яна бир йирик “ўйинчи”, кенг имкониятга эга Туркиянинг ҳам манфаати бор. Фикримча, Исроил учун биринчи навбатда шимолий чегараси хавфсизлигини таъминлаш жуда муҳим.

Эрон ҳам йиллар давомида минтақада жуда катта транзит ҳудудни, Ироқ, Сурия, Ливан ва Ўрта ер денгизига бемалол чиқа оладиган шиа блогини ярата олган эди. Охирги воқеалар ислом давлатининг жиддий геосиёсий мақсади ва имкониятини йўққа чиқаргандек.

Суриянинг тақдири энди кўпроқ АҚШ ва Туркия музокарасига, шунингдек, Исроил ва баъзи араб давлатлари позициясига боғлиқ бўлиб қолади.

Жаҳонгир Акрамов, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори:

– Ҳозир халқаро экспертлар уч хил сценарийни тахмин қилмоқда. Биринчидан, секин-аста Сурияда демократик ҳокимият ўрнатиш: “инклюзив ҳокимият” дейиш ҳам мумкин буни. Яъни, барча гуруҳлар – курдлар, шиа алавийлари, суннийлар ва бошқа кучлар манфаати инобатга олинадиган демократик давлат тузиш ғояси мавжуд.

Иккинчидан, “Ҳайъат таҳрир аш-Шом” мамлакатда автократик бошқарув ўрнатмоқчи. Бу ҳолатда бошқа гуруҳлар билан ҳисоблашилмаслиги эҳтимоли бор. 

Учинчидан, таҳлилларга кўра, мамлакатда яна фуқаролик уруши авж олиши мумкин. Фикримча, Ғарб жамоатчилиги ва БМТ каби халқаро тузилмалар Сурия амалда бўлиниб кетишига йўл қўймаса керак.

Суҳбатнинг видео шаклини ЎзА “You Tube” каналида кўришингиз мумкин.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/hqiZ1E3i-Bw" title="Suriya inqirozi: ziddiyatda gʻoliblar boʻlmaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўткир Алимов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурия инқирози: зиддиятда ғолиблар бўлмайди(+видео)