Бизнес-омбудсман девони томонидан жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида тадбиркорлардан 15 509 та мурожаат қабул қилиб, 2 117 та ҳуқуқий таъсир чора қўлланилган. 16,1 млрд сўмлик даъволар тадбиркорлар фойдасига ҳал қилинган. 648 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 617 та таклиф киритилган.
Бу юзасидан Ўзбекистон Президентининг “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига бағишланган матбуот анжуманида маълумот берилди.
Тадбирда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун қулай бизнес муҳитини яратиш бўйича фармоннинг аҳамияти кенг тушунтириб берилди.
Унга кўра, 2025-йил 1-январдан жисмоний шахслар томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти учун молиявий жарималар бекор қилинмоқда.
Мажбурий рақамли маркировка қоидалари ва бошқа қонунчилик талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик олиб ташланади.
Назорат қилувчи органлар фаолияти эса қайта кўриб чиқилади ва эндиликда барча текширувларни Бизнес-омбудсман назорат қилади.
Назорат қилувчи органлар ходимлари учун эса махсус ўқув курслари ташкил этилиб, уларнинг малакаси оширилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PhQVGh07bOM" title="16,1 mlrd soʻmlik daʼvolar tadbirkorlar foydasiga hal qilingan" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Эшмирзаева, Д.Якубов, А.Аҳмедов (видео), ЎзА