Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 15-16 февраль кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида “Жадидлар изидан” танловини телекўрсатув шаклида юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича берилган топшириқлар ижроси доирасида бутун республикамиз бўйлаб “Жадидлар изидан” танлови босқичма-босқич ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилоятида ҳам мазкур танлов кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда. Танловда иштирок этиш учун вилоятдан 24 минг нафардан зиёд ўқувчи- ёш онлайн рўйхатдан ўтган ва қуйи босқичларида фаол иштирок этган.  

Куни кеча танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди ва унда қуйи босқичларда ғолибликни қўлга киритган 32 нафар ўқувчи иштирок этди.  

Тадбирда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи У.Орипов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, “Мутолаа” лойиҳаси бош муҳаррири Ж.Жовлиев, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими А.Бобоқулов иштирок этди ва қатнашчиларга муваффақият тилади.  

Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги ижод мактабида ташкил этилган танловда иштирокчилар иккита тоифада (6-8-синф ва 8-9-синф) учта шарт асосида синовдан ўтди.  

[gallery-20456]

– “Жадидлар изидан” танлови бошқа танловлардан фарқли ўлароқ айнан жадидлар каби фикрлайдиган, доимо янгиликка интиладиган ёшларни тарбиялашга, яъни шунчаки ёдлаш эмас, мантиқий фикрлашга ундайдиган, янги-янги ғоялар билан яшайдиган ёшларни кўпайтиришга хизмат қилади, – дейди “Мутолаа” лойиҳаси бош муҳаррири Жавлон Жовлиев. – Бу танлов бежизга мактаблардан бошланмаган, боиси жадид боболаримиз ҳам илк бор жадидчиликни мактабдан бошлаган. Улар халқни уйғотишни мактаблардан бошлаш керак, ватанпарвар ва теран билимли ёшларни мактабда тарбиялаш керак, шундагина кун келиб улар мамлакат ҳаётида муҳим ўзгаришларни амалга оширади, дея қарашган. Қашқадарё вилоятида ҳам ушбу танлов юқори руҳда ташкил этилмоқда. Бугун сараланган фаол ўқувчилар республикага боради. Танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ёшлар бундан юз йил аввал Германияга ўқишга жўнатилган ўзбек талабалари каби уларнинг изидан Германияга бориш чиптасини қўлга киритади. Жадид боболаримиз борган жойларга боради.  

Якуний натижаларга кўра, икки тоифа бўйича ҳам китоблик ўқувчилар устун келди. Жумладан, 6-8-синфлар тоифасида Китоб туманидаги 1-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Фаризода Қувватова 1-ўринни қўлга киритган бўлса, 9-10-синфлар ўртасида Китоб туманидаги 4-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Жасмина Азимовага тенг келадиган рақиб топилмади.  

– Танловнинг вилоят босқичида муносиб иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдим ва бундан жуда мамнунман, – дейди Ж.Азимова. – Тайёргарлик жараёнида кўплаб жадид боболаримиз фаолияти ва ижоди билан танишдим. Уларнинг халқимиз фарзандларини маърифатли, маънавиятли ва билимли қилиш мақсадида амалга оширган фидокорона ишлари менда катта таассурот қолдирди. Насиб этса, республика босқичида ҳам ғолибликка эришиб, жадид боболаримизнинг изидан Германияга ҳам боришни мақсад қилганман. 

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Жадид боболарим изидан Германияга бормоқчиман”