Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 6 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18, баъзи жойларда 20-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража  илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18, баъзи жойларда 20-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва эрталаб 10-15 даража илиқ, кундузи 6-8 даража илиққача пасаяди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Жойларда туман тушиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

Муҳим ҳодисалар  

Жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

7-8 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиққача пасаяди. Республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 13-18, шимолда ва чўл ҳудудларида эса 20-23 метргача кучайиши мумкин.  

5-6 ноябрь кунлари республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёмғир қорга айланади, баъзи жойларда кучли бўлади.  

5-7 ноябрь кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
6 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасаяди