Бухоро давлат университети Франция олий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Шунингдек, туризм ва меҳмондўстлик йўналишида жаҳонда 11-ўринда, Францияда эса 1-ўринда турувчи “Vatel” меҳмонхона ва ва туризм бизнес мактабининг Марказий Осиёдаги ягона филиали ҳам айнан Бухоро давлат университетида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Университетнинг Франция билан алоқалари фақат таълим дастурлари билан чекланиб қолмаган.

Айни пайтда мамлакатимизда футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётганидан, ўйинларнинг бир қисми Бухорода ташкил қилинганидан ҳамманинг хабари бор.

Франциянинг катта футбол бўйича терма жамоаси 1998 ва 2018  йилларда жаҳон, 1984 ва 2000 йилларда Европа чемпионлигини, шунингдек, 1984 йилда Олимпиадада олтин медални қўлга киритган.

Футзалда эса Франция жамоасининг ҳозирча бош ютуғи айнан Ўзбекистонда ўтказилаётган жаҳон чемпионатига йўлланма олганлигидир.  Франция футзал терма жамоаси ўз тарихида жаҳон чемпионатларидаги биринчи ўйинини Бухородаги Универсал спорт мажмуасида ўтказди.

Тарихий ўйиндан сўнг Франция футбол федерацияси раҳбари Филипп Диалло бошчилигидаги делегация Бухоро давлат университетида бўлди. Делегация таркибидан федерация вакиллари, футболчиларнинг яқинлари ва ишқибозлар ўрин олган. Меҳмонлар билан ўтказилган учрашувда кўплаб ишқибозлар иштирок этди.  

Ф.Диалло тарихий ўйинда жамоани Бухоро давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик изҳор этди.  Илм-фан соҳасида олиб борилаётган  ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Филипп Диалло Бухоро давлат университетида бўлди