Барчамизга маълумки, жорий йил 27 октябрда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Мамлакатимиздаги сиёсий партиялар сайловолди тайёргарлик ишларини фаол бошлаб юборди.

Партиялар сайловларнинг асосий иштирокчиси бўлиб, миллий қонунчилигимизга кўра, фақат партияларгина вакиллик органларига номзодлар кўрсатиш ваколатига эга ҳисобланади. Шу ўринда кўпчиликда партиялар борасида тушунчалар, партияларнинг ғоялари, уларнинг бир-биридан фарқи нимада, партияларнинг вазифалари нималардан иборат, деган табиий саволлар туғилади.  

Тошкент давлат шарқшунослик университети доценти, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Равшан Ғозиев билан суҳбатимиз ушбу саволлар юзасидан бўлди.  

– Равшан ака айтингчи, жамиятда партияларнинг ўрни ва роли қандай, нима учун партиялар тузилади ва улар қандай вазифаларни бажаради?  

– Дарҳақиқат, мамлакатимизда катта сиёсий жараён – парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар ўтказилиши кутилмоқда. Албатта, бу жараёнда сиёсий партиялар муҳим роль ўйнайди, улар сайловнинг асосий иштирокчисидир.  

Партиялар XIX асрда парламент ва сайлов тизимининг ривожланиши билан бирга пайдо бўлди. Сиёсий партия моҳиятан инсонларнинг кўнгилли бирлашмаси бўлиб, инсонлар ўз ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқариш ва ҳокимиятни шакллантириш ва сайловларда қатнашиш учун бирлашадилар. Бу сайловчиларни умумий манфаатлар, масалалар ва мақсадларни қўллаб-қувватлашга сафарбар этиш усулидир.  

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларимизда ҳам кўришимиз мумкинки, ҳар бир фуқаро ўзи истаган сиёсий партияга аъзо бўлиши ва ундан чиқиши мумкин. Шунинг учун ҳам партиялар кўнгилли бирлашма ҳисобланади.  

Сиёсий партиянинг жамиятдаги ўрни жуда баланд. Улар инсонларнинг сиёсий иродаларини рўёбга чиқариш учун, ўз вакиллари орқали ҳокимиятда фаолият кўрсатиш учун кураш олиб боради.  

Партияларнинг бир қанча функциялари мавжуд. Масалан, жамиятдаги муаммоларни тилга келтириш, уларни ҳал қилиш учун қонунчиликни такомиллаштириш, давлат дастурларини қабул қилишда иштирок этади. Сиёсий партиялар жамиятнинг сиёсий кун тартибини белгилашда, муаммоларни бартараф этишда асосий восита ҳисобланади. Халқ билан давлат ўртасидаги асосий кўприк вазифасини ўтайди. Бу жамиятнинг, бошқарувнинг демократлашувини таъминлайди.  

Партияларнинг тарихига ҳам тўхталадиган бўлсак, улар 200 йил давомида Европада шаклланиб, ривожланиб келган. Аста-секин тарафдорлари ва электоратини ўз атрофига бирлаштирган ҳолда бир сиёсий институт шаклига келган.  

– Кўпчилик инсонлар икки партияли ва кўп партияли тизим ҳақида эшитган. Булар нимани англатади ва Ўзбекистондаги партия тизимини қандай баҳолайсиз?  

– Партия тизими бир мамлакатда нечта партия бор ва улардан нечтаси сиёсий ҳокимиятга (парламентда депутатлик ўринларига эга ёки ҳукуматни шакллантиришдаги иштироки) кирганини, партиялар фаолиятини ва ушбу партиялар орасидаги рақобат қандай эканлигини кўрсатадиган омилдир. Бир партияли ва кўп партияли тизим мавжуд. Масалан, Америка Қўшма Штатларида бир нечта партиялар бўлсада, ҳокимият учун асосан икки партия – Демократлар ва Республикачилар партиялари курашади. Шу боис, АҚШда икки партиявий тизим дейилади. Хитойда эса биргина Хитой Коммунистик партияси парламент ва ҳукуматни шакллантиргани учун бир партиявийлик тизим ҳисобланади. Бошқа давлатлар масалан, Германия, Франция, Туркия, Россия кабиларда кўппартиявийлик тизим ҳисобланади.

Ўзбекистонда ҳам бугун бешта партия фаолият кўрсатади ва барчаси парламентда ўз вакилларига эга. Шу боис, мамлакатимизда кўппартиявийлик тизими мавжуд. Бугунги кунда партияларнинг ташкилий-функционал, мафкуравий вазифалари кучайган, молиявий ҳолатлари яхшиланган, ўзларини кучли сиёсий ташкилот сифатида кўради.  

– Айтингчи, партиялар ўртасидаги рақобат қаерда кўринади ва аслида қандай бўлиши керак?  

– Партиялар ўртасидаги рақобат аввало, уларнинг ғояларида ва дастурларида намоён бўлади. Партияларнинг ғоялари уларнинг қандай партия эканлигини кўрсатади. Кўпчилик фуқароларда партиялар фақатгина сайлов пайтида ҳаракатга келади, деган қараш мавжуд. Аммо бундай эмас. Тўғри, сайлов энг муҳим омил, бу жараёнда партиялар асосий роль ўйнаб, улар ўртасидаги рақобат яққол кўзга ташланади. Аммо партиялар сайловлардан кейин ҳам парламентда ва маҳаллий Кенгашларда ўз вакиллари орқали фаол бўлади. Улар ўртасида ғоявий масалалар юзага чиқади.  

Биламизки, партиялар сўл, ўнг, марказ партияси ёки либерал, консерватив, социалист, яшиллар кабиларга бўлинади. Ҳар қандай сиёсий партия иқтисодий, ижтимоий масалаларда сўл ва ўнгга бўлинишга мажбур. Сабаби қайсидир партия сўл қанотда жойлашиб иқтисодиётга давлат аралашувини қўллаб-қувватлагани ҳолда ижтимоий ҳимоялар учун солиқларни ошириш тарафдори бўлса, ўнг тарафда турганлар, аксинча, бунга қарши бўлиб, давлатнинг иқтисодиётга аралашувини камайтириш ва кам солиқлар сиёсатини қўллаб-қувватлайди. Ёки қайсидир ўнг томонда туриб миллий қадрият ва анъаналарни ҳимоя қилади. Партиялар ўртасидаги рақобат шу нуқтада кўринади.  

Ушбу ғоялардан келиб чиқиб, ўз сайловолди дастурларидан, электорати манфаатларидан келиб чиқиб, сайловдан кейин ҳам фаол иштирок этади. Парламентда қонунлар, давлат дастурлари ва бюджетини қабул қилишда, ҳукумат аъзоларининг, мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитиш ҳамда уларга сўровлар юборишда ўз электорати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш тутади. Партиялар ҳар доим ўз ғоя ва дастурлари доирасида рақобатда бўлади.  

– Ўзбекистондаги партияларнинг ғоялари бир-биридан қанчалик фарқ қилади? Буни қаерда ва нимада кўриш мумкин? Ўзи партиялар ўртасидаги ғоявий фарқларнинг жамият учун қандай ўрни ва аҳамияти бор? Ғоявий спектр нима ва нима учун муҳим?  

– Албатта, Ўзбекистондаги партияларнинг ғоялари бир-биридан фарқ қилади. Бу сайловолди дастурларида яққол кўринади. Жумладан, яқинда партиялар етакчилари ОАВдаги чиқишларида ўз партиясининг дастурий ғоялари ҳақида гапирди. Қолаверса, партияларнинг олий органи йиғилишлари бўлиб ўтди ва янги сайловолди дастурлари тасдиқланди. Ҳар бир партиянинг ғоялари, дастурлари бир-биридан тубдан фарқ қилади, уларнинг ҳар бири ўз йўналишига эга эканлигини кўришимиз мумкин.  

Партияларнинг ғояларига қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси сўл партия ҳисобланади. «Адолат» социал-демократик партияси сўл-марказ, консерватизм ғояларини илгари сурувчи «Миллий тикланиш» партияси эса ўнг партия, либерализм ғояларини тарғиб қилувчи Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эса сиёсий спектрда ўнг-марказ партия ҳисобланади.  

PS: суҳбатнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг You Tube саҳифаси орқали кўришингиз мумкин.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ZLgRtV9BVJo" title="Seregil-1, Navqiron mahalla, Lutfkor 2- tor koʻchasi, 55-uy, 45-xonadon" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сиёсий партияларнинг жамиятдаги ўрни: Ўзбекистондаги партияларнинг ғоялари бир-биридан қанчалик фарқ қилади? (+видео)