Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги нишонланаётган шодиёна кунларда Сирдарё туманининг Зиёкор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М34 "Тошкент--Душанбе" йўлининг 82-километрида жойлашган йўл ўтказгичнинг реконструкциядан сўнг фойдаланишга топширилгани аҳолига ва шу йўлдан ўтувчилар учун муносиб туҳфа бўлди.

Мазкур йўл ўтказгичнинг  қурилиш ва реконструкция  ишлари "Кўприкқурилишфойдаланиш"  унитар корхонаси  ишчи- хизматчилари томонидан амалга оширилди.  

Йўл ўтказгич туфайли автотранспорт  воситалари ва аҳолининг хавфсиз ҳаракатланиши учун  шарт-шароит яратилиб,  141 метр металл безакли ҳимоя панжаралари,  4127 метр металл ҳимоя тўсиқлари,  96 дона икки шохли руҳланган металл ёритиш устуни, 290 дона қуёш панели ёритиш чироғи,  108 дона йўл белгиси ўрнатилди.  

— Сирдарёда ишга туширилган йўл ўтказгич реконструкциядан олдин  йўловчи,  автотранспорт воситаларининг ўтиб- қайтиш талабларига жавоб бермай қолганди.  Давлатимиз раҳбарининг эътибори сабаб,  йўл ўтказгич қайта реконструкция қилиниб,    фойдаланишга топширилди.  Бундан нафақат биз,  туман, вилоятимиз аҳли, қолаверса,  йўлдан ўтувчи маҳаллий ва халқаро аҳамиятга эга бўлган  автотранспорт воситалари ҳайдовчилари мамнун бўлди, — дейди   меҳнат фахрийси Акбарали Мирзааҳмедов.

Ғулом Примов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йўл ўтказгич байрамга муносиб туҳфа бўлди