Тошкент ахборот технологиялари университетида таълим, илм-фан ва талабалар стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда улар ўртасида соҳавий мусобақаларни ўтказишни назарда тутувчи соврин жамғармаси 1,2 млрд сўмлик «TUIT bright future week» ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.
21–23 май кунлари ҳафталик доирасида «United Clean Coders» хакатони бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий университети, INHA, Alfraganus, Тошкент давлат иқтисодиёт университети каби 13 та олий таълим муассасаларининг талабаларидан 96 та иштирокчи 32 та жамоа бўлиб иштирок этишди.
Хакатоннинг йўналишлари:
– Ижтимоий соҳаларда (таълим, тиббиёт ва ҳ.к.) рақамли технологиялар;
– Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
– Рақамли қишлоқ хўжалиги.
Лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва баҳолашда «Clean code» тамойилларига алоҳида эътибор берилмоқда.
Мазкур ҳафталик бугун, 24 май куни ўз ишини якунлайди.
ЎзА