Куни кеча “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида талаба қизлар учун кимё фани бўйича олимпиада ўтказилди.

Олимпиадани ўтказишдан мақсад мамлакатимизда истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиш йўлида яқиндан ёрдам беришдир.

–Ушбу танлов Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси асосида ташкил этилди. Олимпиаданинг ўтказилиши  улғайиб келаётган ёш авлоднинг илм эгаллашга бўлган иштиёқи ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, шунингдек, халқаро майдонда мамлакатимизнинг нуфузини янада юксалтириш учун иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашда кенг йўл очиб беради. Мазкур илм-фан беллашувида республика бўйича 600 нафар талаба қиз иштирок этиш истагини билдирди.  Олимпиаданинг республика босқичида энг кўп балл тўплаган 15 нафар қиз иштирок этди. Қизлар финалда жамоа сифатида ўз инновацион лойиҳаларини тақдим этди. Лойиҳалар долзарблиги, энергия тежамкорлиги ва иқтисодий самарадорлигига кўра баҳоланди,  –деди “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Рустам Эшбеков. 

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни эгаллаган жамоага 20 миллион сўм, 2-ўрин учун 15 миллион сўм ва 3-ўрин учун 10 миллион сўм пул мукофоти ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

Н. Зиёдуллаева,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кимё фани бўйича олимпиада ғолиблари аниқланди