Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда “Китобхон оналар” куни ўтказилди.
Анжуман Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни доирасида ташкил этилиб, “Илмли аёл-жамият кўзгуси” мавзусига бағишланди.
Анжуманда аёлларнинг замонавий талабларга хос ишланмалари, инновацион ғоялари, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолияти, таълим ва илм-фан соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшаётгани, мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган юксак эътибор, яратилаётган шароитлар ва кенг имкониятлар ҳақида фикр билдирилди.
Шунингдек, яратилаётган имкониятлардан руҳланиб олималаримиз эришаётган ютуқлар, илм-фан тараққиётига, инсоният келажагига, юртимиз ривожига қўшаётган катта ҳиссаси эътироф этилди.
Тадбирда китобхон оналар томонидан севиб мутолаа қилинган китоблар тақдимоти ўтказилди ва барча китобхонларга китоблар туҳфа этилди.
Ўзбекистон Филармонияси хонандаси Фазилат Аҳмедова ижросидаги қўшиқлар тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.
Н.Усмонова, ЎзА