Қатарда теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтаётган “М15" турнирида ярим финал баҳслари ўтказилди.
Унда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов украиналик Вячеслав Белинскига қарши кортга чиқиб, 6:2, 1:0 ҳисобида енгди. Маълумот ўрнида, шуни таъкидлаш керакки, ўйиннинг иккинчи сетини номаълум сабабларга кўра Вячеслав давом эттира олмади.
Иккинчи ярим финал баҳсида туркиялик Янки Эрел грузиялик Саба Пурселадзени 6:3, 6:1 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа, Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Ҳумоюн ва Янки ўзаро рақобатлашадиган бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА