Миллионлар ўйинининг шиддатли баҳслари Осиё қитъасига янги футбол баҳорини бошлаб келди. Қатар яшил майдонларида ўтадиган XVIII қитъа чемпионати футбол мухлисларини 29 кун мобайнида ажиб ҳаяжонларга ошно этади.

Ҳар тўрт йилда ўтадиган мазкур кубок баҳслари аслида 2023 йилнинг июнь-июль ойларида Хитойда ўтказилиши керак эди. Аммо, Хитой ҳукумати икки йил муқаддам эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, қитъа кубоги баҳсларини ўтказишдан бош тортиши сабабли Осиё футбол конфедерацияси мусобақаларни ўтказиш ҳуқуқини Қатарга топширди. Ўйинлар муддати эса 2024 йил 12 январь -10 февраль кунлари этиб белгиланди.  

Айтиш лозим, Қатар мамлакати Осиё кубоги ўйинларига учинчи марта мезбонлик қилмоқда. Бу галги баҳсларга қадар Қатар футбол майдонларида 1988, 2011 йилги қитъа ўйинларининг финал мусобақалари ташкил этилган.  

Осиё кубоги ўйинлари тарихига назар ташласак, 1956 йили Гонконгда илк бор қитъа чемпионати ташкил этилиб, унда Жанубий Корея ғолибликка эришган. Ундан кейинги қитъа кубоги ўйинлари 1960 йил Жанубий Кореяда, 1964 йил Исроилда, 1968 йил Эронда, 1972 йил Таиландда, 1976 йил Эронда, 1980 йил Қувайтда, 1984 йил Сингапурда, 1992 йил Японияда, 1996 йил Бирлашган Араб Амирликларида, 2000 йил Ливанда, 2004 йил Хитойда, 2007 йили Малайзия, Таиланд, Индонезия ва Вьетнам давлатларида, 2015 йил Австралия майдонларида уюштирилган. Кўриниб турибдики, Осиё кубоги финал ўйинларини ўтказиш борасида Қатар катта тажрибага эга мамлакат саналади.  

Хўш, ортда қолган тўрт йиллик қитъа чемпионатларида қайси давлат неча марта Осиё кубогига эга чиққан?  

Бу борада тўрт марта бош совринга эгалик қилган кунчиқар юрт вакиллари пешқадамликни қўлга киритиб турибди. Улар 1992, 2000, 2004 ва 2011 йилги мусобақаларда ғолибликка эришган. Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари уч мартадан бош совринни қўлга киритган. Жанубий Корея вакилларига икки марта Осиё чемпиони бўлиш бахти насиб этган бўлса, Австралия, Исроил, Ироқ, Қувайт ва Қатар бир мартадан қитъанинг энг кучли жамоаси номига муяссар бўлган.  

Қатарнинг бешта шаҳрида ўтадиган Осиё кубогида 24 та жамоа 6 та гуруҳга бўлинган тарзда бош соврин учун кураш олиб бормоқда.  

Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа 1/8 финал баҳсига йўл олади. Уларга ўз гуруҳларида учинчи ўринни эгаллаган ва энг яхши турнир рекордларига эга бўлган тўртта жамоа қўшилади.  

“А” гуруҳи: Қатар, Хитой, Тожикистон, Ливан.  

“B” гуруҳи: Австралия, Ўзбекистон, Сурия, Ҳиндистон.  

“C” гуруҳи: Эрон, БАА, Гонконг, Фаластин.  

“D” гуруҳи: Япония, Индонезия, Ироқ, Вьетнам.  

“E” гуруҳи: Жанубий Корея, Малайзия, Иордания, Баҳрайн.  

“F” гуруҳи: Саудия Арабистони, Таиланд, Қирғизистон, Уммон.  

Кубок ўйинларининг гуруҳ босқичидаги баҳслар 12-25 январь кунлари, 1/8 финал учрашувлари 28-31 январь, чорак финаллар 2-3 февраль, ярим финал 6-7 февраль, финал ва 3-ўрин учун кечадиган энг юқори нуқтадаги “дуэл”лар 10 февраль куни бўлиб ўтади.  

Умумий мукофот жамғармаси 14,8 миллион долларни ташкил этаётган қитъа биринчилиги мақомидаги мусобақа ғолиби 5 миллион долларни, финалчи жамоа 3 миллион, ярим финалчи терма жамоалар эса 1 миллион доллар миқдоридаги мукофот соҳиби бўлади.  

Умумий ҳисобда 51 та ўйин ўтказиладиган мазкур қитъа чемпионатининг яна бир ўзига хос жиҳати, унда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир миллий терма жамоа 200 минг доллар билан тақдирланади.  

Бугун ўтадиган гуруҳ босқичи ўйинларининг “B” гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси Сурия футболчиларига қарши баҳс олиб борса, “А” гуруҳи вакиллари қўшни Тожикистон терма жамоаси Хитой жамоасига рўбарў келади. 14 январь куни Япония – Вьетнам, БАА – Гонконг ўйинлари ўтказилади.  

Тўлқин Рўзиев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё қитъасининг футбол баҳори янги рекордларни тақдим этадими?