Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Жаҳон тамаддунига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини халқаро даражада чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ, инклюзивлик ва маданий хилма-хилликни рағбатлантириш, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги илмий-маданий алоқаларни янада кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 августдаги “Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ–361-сон қарорига мувофиқ:

1. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма), ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академиясининг:

ЮНЕСКО билан ҳамкорликда сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этиш;

Париж шаҳридаги (Франция) ЮНЕСКО бош қароргоҳида 2023 йил 4–8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларни (кейинги ўринларда – Кўргазма) юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.

2. Қуйидагилар:

ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ;

ЮНЕСКО бош қароргоҳида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Жамғарма:

Фанлар академияси билан биргаликда Кўргазмада тақдим этиш учун дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзмалар нусхаларидан иборат Кўргазмага бағишланган махсус каталогнинг инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилишини таъминласин;

Маданият вазирлиги билан биргаликда Кўргазма доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг концерт дастурини юқори савияда ташкил этсин.

4. Ташқи ишлар вазирлиги Жамғарма буюртманомасига биноан, Кўргазмада иштирок этиш учун таклиф этилган Ўзбекистон делегацияси аъзолари, халқаро консультантлар ва тадбир меҳмонларининг чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш, шунингдек, Кўргазмани юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишларга кўмаклашсин.

5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этиш ҳамда Кўргазмага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаларини белгиласин, шунингдек, унинг харажатлар сметасини тасдиқласин.

Белгилансинки, Жамғарма ушбу қарор ижроси доирасида харажатларни молиялаштириш билан боғлиқ маблағлар ажратилгунига қадар ўз маблағлари ҳисобидан шартномалар тузади ва тўловларни амалга оширади, шунингдек, маблағлар ажратилгандан сўнг Жамғарма томонидан сарфланган маблағлар қоплаб берилади.

6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ушбу қарор ижроси доирасида амалга оширилаётган тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

         Президенти                                                                                                                      Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2023 йил 25 август

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида