Ташрифдан ташрифгача

Фарғона вилоятига келган киши бу ердаги ўзгаришлар, бунёдкорлик ишларидан кўнгли яйрайди, Янги Ўзбекистоннинг нафасини ҳис этади.  

Дарҳақиқат, бугун шаҳар ва туманлар янада обод ва кўркам масканларга, чинакам ислоҳотлар майдонига айланган. Президентимизнинг вилоятга ташрифи чоғида амалга ошириладиган ҳар бир ислоҳот, аввало, инсон қадр-қиммати, шаънини янада юксалтиришга хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Бугун жойларда кенг кўламда қулоч ёзиб, халқ розилиги йўлида амалга оширилаётган ишлар оддий одамлар ҳаётида ўз аксини кўрсатмоқда.  

[gallery-12919]

Сўнгги олти йиллик кенг кўламли ислоҳотлар натижасида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,3 бараварга ўсиб, 56 триллион сўмга етди.  

Қулай инвестициявий муҳит, ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик хорижлик сармоядорларнинг бу ерга қизиқишини кучайтиряпти, янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Жорий йилда вилоятда 246 лойиҳа доирасида жами 1,3 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва хорижий кредитлар (шундан, ҳудудий лойиҳаларда 948,9 миллион доллар) ўзлаштирилиши режалаштирилган. Ўтган даврда вилоятдаги 180 корхонада 436,6 миллион доллар  тўғридан тўғри хорижий инвестицииялар ўзлаштирилган. 152,6 миллион долларлик инвестициялар ҳисобига 502  лойиҳалар амалга оширилди. Бунинг натижасида 17 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиб, 787 миллиард сўмлик йиллик ишлаб чиқариш қувватлари пайдо бўлди.  

Фурқат туманида Хитойнинг "Bnbm building materials Central Asia" масъулияти чекланган жамияти томонидан 30 миллион доллар инвестицияси ҳисобига гипсокартон ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, 130 янги иш ўрни яратилди. Натижада, йиллик 40 миллион квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватлари яратилди. Риштон туманида "Chinor plyus-2020" хусусий корхонаси томонидан 5,2 миллион доллар инвестициялар ҳисобига саноат-ҳунармандчилик мажмуасини ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиб, 200 янги иш ўрни яратилди.  

Жорий йил якуни билан 1,2 миллиард долларлик 1 минг 399 лойиҳани ишга тушириш орқали 30,5 мингта янги иш ўрни яратилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажми 5,1 триллион сўмга, экспорт 171 миллион долларга, бюджетга тушум эса 611,7 миллиард сўмга ортади.  

Айни кунларда Риштон туманида "RUSO‘ZBEKTEKS" масъулияти чекланган жамияти томонидан момиқ сочиқ ва момиқ матодан бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бугунгача 20 миллион доллар жалб қилинди. Лойиҳа фойдаланишга қабул қилиниши натижасида мингдан зиёд янги иш ўрни яратилади. Тошлоқ туманида "Zamin Aziya farm" масъулияти чекланган жамияти томонидан қиймати 3,6 миллион долларга тенг инфузион эритмалар  ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 60 янги иш ўрни яратилиб, йиллик 5 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларига эришилади.  

Шунингдек, вилоятда инвесторлар томонидан кейинги йилларда амалга ошириладиган, қиймати қарийб 1 миллиард доллар бўлган мега ва стратегик аҳамиятга эга бўлган 10 инвестиция лойиҳаси шакллантирилди.  

Вилоятда 1 минг 62 маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, камбағалликни қисқартириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришга муҳим эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқтаси” белгиланиб, “бешлик” томонидан салмоқли ишлар бажарилмоқда. Биргина “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида йил якунига қадар 806 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилади. Шу билан бирга “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” доирасида аҳолига манзилли кўмак кўрсатиб келинмоқда.  

Бугунги кунда маҳаллалардаги аксарият муаммолар ўз ечимини топмоқда. Бунда аҳоли билан мулоқотнинг йўлга қўйилгани, раҳбарларнинг қўйи бўғинга тушиб ишлаётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Жорий йилда вилоятда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш доирасида 716  маҳалла фуқаролар йиғинидаги 719 объектларда 1 триллион 107 маблағ сарф этилмоқда. Мазкур ишлар натижасида 8 мактаб, 4 мактабгача таълим ташкилоти, 3 спорт, 15 маҳалла бинолари, 374 йўл объектлари, 229 ичимлик суви объектлари, 21 ирригация объектларида қурилиш реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.  

Мактаблар, тиббиёт муассасалари, олий ўқув юртларида ҳам кенг миқёсли ислоҳотлар бўй кўрсатмоқда. Мактабгача таълимга қамров даражаси ўтган йилда 86,2 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йилда қамров кўрсаткичи 88 фоизга етказилади.  

Яқинда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг мукаммал таъмирдан чиқарилган 7 қаватли даволаш биноси ҳамда янги қуриб битказилган қабул-диагностика биносининг фойдаланишга топширилгани фарғоналикларга катта туҳфа бўлди.  

Қисқа муддатда – бир йил давомида 32 миллиард сўм сарфланиб амалга оширилган қурилиш ва реконструкция ишлари натижасида муассасада бир кеча кундузда бемор қабул қуввати 150 тадан 400 тага етказилди. Филиалда янги қуриб битказилган, беморларни касалликнинг оғирлик даражаси бўйича тақсимлайдиган 24 соат ишлайдиган шошилинч қабул бўлимида аҳолига замонавий шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида оғир беморлар учун алоҳида қизил йўлак, шошилинч ёрдамга муҳтож беморлар учун сариқ йўлак ва амбулатор ёрдам кўрсатиш учун яшил йўлаклар ташкил этилди.  

Беморларга даволаш диагностика стандартлари бўйича шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун алоҳида шок зали, кичик операция хонаси, муолажа хонаси, болаларга ёрдам кўрсатиш хонаси, травматолог, нейрохирург, хирург, ЛОР, терапевт, лаборатория ва бошқа тор доирадаги мутахассислар учун алоҳида хоналар, тўғри ташхис қўйиш ва тўғри даволаш ишлари олиб бориш учун алоҳида функционал диагностика бўлими ташкил этилди.  

Энг асосийси, мазкур муассаса замонавий тиббий жиҳозлар билан жиҳозланиши натижасида 60 турдаги юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, даволаш усуллари татбиқ қилиниб, юқори технологик операциялар амалга ошириш имконияти яратилди.  

Аҳолини уй –жой билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳам изчил давом этмоқда. Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда экошаҳар барпо этиляпти. Фарғона ва Ёзёвон туманларида эса “Янги Ўзбекистон” массивлари қад ростламоқда.  

Бугун ким билан суҳбатлашманг, бу каби янгиланишлардан, ўзгаришлардан мамнун эканлигини билдиради. Дарҳақиқат, янги Фарғонанинг ҳар бир тонги, ҳар бир куни шиддатли бунёдкорликларга бой. Асосийси, одамлар ҳаётдан рози бўлиб, юртимиз равнақи йўлида астойдил меҳнат қилмоқда. Нуронийларимиз эса шукроналик билан умргузаронлик қилмоқда. Инсон қадри улуғланган юртда яшашдан ортиқ бахт борми?!  

Маъсуджон Сулаймонов,  

М.Қодиров олган суратлар

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Фарғонанинг тонги, ҳар куни ўзгача