Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, соҳа фахрийлари,талаба ёшлар иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан қутлаб, сўнгги йилларда юртимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳа фидойиларини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.  

[gallery-12551]

Соҳа ходимларининг мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар билан янгиланишларни, айниқса “Инсон қадри учун” ғояси асосида олиб борилаётган ишларни кенг жамоатчиликга етказиш, халқимиз ҳаётида учраётган масала ва муаммоларни ўрганиш ҳамда уларга ижобий ечим топиш йўлида амалга ошираётган ижодий меҳнатларингизни юқори баҳоланади. Давлатимиз раҳбарининг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган байрам табригида қайд этилганидек, биз мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини, ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқини таъминлаш масаласини инсон қадрини улуғлаш, демократик жамият ва халқпарвар давлат қуришга қаратилган тараққиёт стратегиямизнинг муҳим ва ажралмас қисми деб биламиз.

Байрам муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидойилари Қорақалпоғистон Республикаси унвонлари, кўкрак нишонлари, Фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир иштирокчиларига санъат усталари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйида байрам кенг нишонланди