Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйида Эрондан ташриф буюрган “Electronic Afzar Azma”, “ESFA Group”, “Atlas Tubine Pars” ҳамда “Sanjesh Afzar Asia” компаниялари раҳбарлари иштирокида B2B учрашувлари ташкил этилди. Унда 15 дан ортиқ маҳаллий корхоналар ҳамда қўшма компаниялар вакиллари қатнашди.
– Учрашувда Ўзбекистоннинг йирик компаниялари ҳам иштирок этганидан жуда хурсанд бўлдик. Учрашув давомида ҳам турли лойиҳалар таклиф сифатида келиб тушди. Хусусан, Ўзбекистон компаниялар 2 та қўшма корхона ташкил этиш юзасидан эронлик тадбиркорларга таклиф билдиришди, – деди Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи раҳбари Расул Беҳештифар. Шунингдек, учрашувда олий таълим муассасаларининг ўқитувчи ва талабалари иштирок этиб, эронлик йирик тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Тадбиркорлар талабаларга ўзларининг тажрибалари, тадбиркорликни бошлаш йўл-йўриқлари ҳамда соҳа қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди.
М.Қосимова,ЎзА