Фарғона вилоятида 1 минг 209 та референдум участкаси ташкил этилган бўлиб, бу борада иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар участка комиссиялари аъзолигига қабул қилинган. Шаҳар ва туманларда барча участкалар муддатидан олдин овоз бериш учун очилиб, фаолият кўрсатмоқда.

Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.  

Хусусан, 70 та референдум участкаси мавжуд бўлган Риштон туманида бир гуруҳ юртдошларимиз муддатидан олдин овоз беришда қатнашди.  

– 21 апрель куни хориж сафарига кетаётганим сабабли, бугун муддатидан олдин овоз бердим. Референдумга бефарқ эмасман, – дейди риштонлик Ҳомиджон Тўхтаев.

11-Фарғона округ комиссияси раиси Эркинжон Нуралиевнинг айтишича, барча референдум участкалари талаблар асосида жиҳозланди ва фуқаролар учун қулай шароитлар яратилди. Кеча бошланган муддатидан олдин овоз бериш жараёнида 5 минг 624 нафар фуқаролар бу ҳуқуқдан фойдаланди.  

Муддатидан олдин овоз бериш жараёни 26 апрелга қадар давом этади. Референдум участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан соат 16:00 га қадар амалга оширилади.

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада 6 мингга яқин фуқаролар муддатидан олдин овоз берди