Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ комиссиялари раисларининг ахборотлари тингланди.

Йиғилишни кириш сўзи билан очган Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомхўжаев айни пайтда Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан ўтказиладиган референдумга қизғин ҳозирлик кўрилаётгани, белгиланган талаб ва меъёрлар асосида босқичма-босқич тайёргарлик жараёнлари кетаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг МСК аъзоси Гулноза Раҳимова Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Қайд этилганидек, МСК қарорига мувофиқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси чекланган миссиясининг раҳбари ва ўринбосари ҳамда 10 нафар аъзоси аккредитациядан ўтказилган эди. Яна миссия таркибида қатнашадиган 14 нафар узоқ муддатли кузатувчи ҳам аккредитациядан ўтказилди.

[gallery-11232]

Референдум жараёнларининг очиқ, ошкора ва шаффоф ўтишида ОАВнинг ўрни муҳим. ОАВ вакиллари ушбу жараёнларни мунтазам ёритиб, аҳолига етказиб боради. Шу боис, йиғилишда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатларга кўра, 32 та маҳаллий оммавий ахборот воситасининг жами 175 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди. Эндиликда, аккредитациядан ўтказилган маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари сони жами 284 нафарни ташкил этмоқда.

Аккредитация муддати ОАВ вакили аккредитациядан ўтказилганидан бошлаб референдум натижалари эълон қилинадиган кунга қадар амал қилади. Ушбу муддат давомида белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмаган ОАВ вакилининг аккредитация муддати МСК томонидан муддатидан олдин тугатилиши мумкин.

Шунингдек, мажлис давомида референдум ўтказувчи 3-Бухоро, 4-Жиззах, 14-Тошкент шаҳар округ комиссиялари раисларининг референдумга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлари юзасидан ахборотлари тингланди. Хусусан, референдум ўтказувчи 3-Бухоро округ комиссияси раиси Мирзоҳид Даминов вилоятда жами 610 та референдум участкаси ташкил этилгани, барча тайёргарлик жараёнлари босқичма-босқич олиб борилаётганини таъкидлади.

Мажлисда кун тартибидаги масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Референдум: 284 нафар маҳаллий ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди