Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ким Хи Сангни қабул қилди.

Электрон ҳукумат, телекоммуникация соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган учрашувда истиқболли лойиҳалар амалга ошириш, рақамли технология хизмати сифатини ошириш ва айни йўналишда мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди. 2022 йил Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, юртимизда IT-таълим соҳасини ҳамкорликда ривожлантириш, АКТ йўналишида кадрлар малакасини оширишга келишиб олинди. Корея компанияларини мамлакатимизга олиб келиш ва IT Парк резидентига айлантириш борасида фикр, мулоҳаза билдирилди. Ўзбекистон IT хаб сифатида ушбу давлат мутахассисларида ҳам қизиқиш уйғотаётгани, юртимизда хорижлик инвесторлар учун барча шарт-шароит яратилгани эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайт олиб борилган ишлар самараси ўлароқ, “Кореа Cлауд” корхонаси IT Парк резиденти ҳисобланади.

2023 йил давомида мамлакатимизнинг 5 ҳудудида яратилган IT-марказлар негизида Ёшларнинг рақамли иқтисодиёт ва рақамли тадбиркорлик бўйича имкониятини кенгайтиришга қаратилган махсус курслар ташкил этилиши режалаштирилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рақамли иқтисодиёт ва рақамли тадбиркорлик имконияти кенгаяди