Венгрия Бош вазири Виктор Орбан бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Самарқанд шаҳридаги “Silk Road Minyoun” меҳмонхонасида ўзбек-венгр бизнес форуми бўлиб ўтмоқда.

Икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этаётган форум Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги сармоявий, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ўзаро муносабатни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган.

Анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ушбу воқеа, айнан, Туркий давлатлар ташкилоти саммити олдидан ўтаётганида рамзий маъно борлигини таъкидлади.

–  Икки томонлама ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Делегация вакиллари олдида қайд этаманки, йирик инвестицион лойиҳалар устида ишлаш, тадбиркорларимиз ўртасида узвий алоқани ривожлантиришдан манфаатдормиз, – деди Ж.Хўжаев.

Форумда, шунингдек, Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто ҳам нутқ сўзлади. У мазкур йиғилишда 40 дан зиёд корхона вакиллари иштирок этаётганини мамнуният билан қайд этди.

Тадбирнинг биринчи қисмида ҳужжатлар алмашиш ва имзолаш маросими бўлиб ўтди. Форум давом этяпти.  

Бизнес-форум доирасида Ўзбекистон ва Венгриянинг вазирлик, идоралари, тармоқ бирлашмалари, банклари ва етакчи компаниялари раҳбарлари ўртасида “G2B” вa “B2B” учрашувлар ҳам ташкил этилади.  

Мазкур форум тўғрисида ЎзАда батафсил ахборот бериб борилади.

Беҳруз Худойбердиев,

Моҳигул Қосимова,

ЎзА мухбирлари

Самарқанд шаҳри

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Венгриядан Самарқандга 40 дан зиёд корхона вакиллари келган