Миллий матбуот марказида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги қонунига шарҳ ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий матбуот маркази ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда марказ раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов яқинда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги қонуннинг моҳияти тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди.

Матбуот анжуманининг асосий қисмида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан Марказда жорий йилнинг 1-ярим йиллигида бажарилган ишлар хусусида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, Марказ томонидан буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда

Халқаро алоқалар йўналишида марказда 5 та халқаро конференция ва 9 та халқаро илмий семинар ташкил этилди. Малайзия Ислом илмий университети билан ҳамкорликка оид меморандум имзоланди. Айни пайтда Буюк Британия, Франция, Германия, АҚШ, Миср, Саудия Арабистони, Туркия, Малайзия, Покистон, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистондаги илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Малайзия миллий университети ҳузуридаги Ислом цивилизацияси институти, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамкорлигида “Мусулмон олимларининг жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссаси” мавзусида халқаро илмий-амалий веб-форум ташкил этилди.

Маънавий тарғибот йўналишида ҳам бир қатор лойиҳалар ҳаётга жорий этилди. Таълим муассасалари, давлат ва жамоат ташкилотларида "Ўзбекистон – буюк алломалар юрти", "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида 24 та маънавий-маърифий тадбир, семинар, учрашув, китоблар тақдимоти, телекўрсатув, давра суҳбатлари, тарғибот учрашувлари ўтказилди. Интернет ва ижтимоий тармоқ сайтларида Марказнинг илмий-тадқиқот фаолиятига доир 622 та маълумот эълон қилинди. Юртимиз ва хорижий медиа тузилмаларида буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, маърифий қадриятларимиз моҳияти очиб берилган кўрсатув, эшиттириш, таҳлилий материаллар халқимиз ва хорижликларга тақдим этилди.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эзгу маърифий ғоялар тарғиботи йўлида