Ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари ЎзАда жаҳон адабиётининг буюк вакили Чингиз Айтматов ва япон мутафаккир-адиби Икеда Дайсакунинг турли мавзулардаги суҳбатини эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Суҳбат Чингиз Айтматовнинг «Буюк руҳ қасидаси» номли китобидан таржима қилинган...

(Давоми. Олдинги қисми 7 августда эълон қилинган)

Афлотун дейдики...

Икеда: – Суҳбат! Айнан у билан инсонлар бир-бирига кўнгил ёриши, ўзаро тушунишни мустаҳкамлаши ва чуқурлаштириши мумкин. Юзма-юз суҳбат нотўғри тушунча ва фикрлар қолипини орадан кўтариб, ишонч ҳиссини пайдо қилади. Яхши маълумки, Исо, Будда, Конфуцийлар ўз таълимотларини тарғиб этишда мулоқот шаклидан фойдаланишган, бизнинг давримизга қадар сақланиб қолган уларнинг кўпгина панд-насиҳатлари суҳбат кўринишида ифодаланган. Биз таълимотига ишонадиган буюк авлиё Нитирен ҳам кенг омма орасида буддавийлик дини оловини суҳбат орқали ёқди. Ўша давр ҳукмдорларининг маърифатли бўлишига ҳисса қўшган «Давлатнинг шаклланиши ва мустаҳкамланиши тўғрисида рисола»сини ҳам суҳбат шаклида ёзган. Дўстимиз Норман Казинс айтади: «Ҳеч ким ўлимдан қўрқмаслиги керак. Қўрқиш керак бўлган ягона нарса – бу ўзингдаги улуғвор қудратни билмай ўлиш. Бу ўзга учун ҳаётингни беришга тайёрликда намоён бўлувчи эркин ирода кучидир. Агар ўз саъй-ҳаракатларимиз билан ўзга инсондан жавоб топа олсак, демак, айнан шу лаҳзада биз ўз боқийлигимизга яқинлашган бўламиз». Ҳақиқатдан ҳам ажойиб сўз! Бунга ишониш мени дунё бўйлаб кезишга, кўп йўлбошчилар ва атоқли арбоблар билан учрашиб, суҳбат қилишга ундайди. Ишонаманки, инсонларнинг кўнглига йўл суҳбат орқали ўтган – шу тариқа дунё бўйлаб одамлар ҳамжамияти кенгаяди. Мулоқотдан бош тортиш, инсоният томонидан яратилган ҳамма нарсанинг инқирозига сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Суҳбат ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?

Ч.Айтматов: – Умуман олганда, суҳбат – кўпроқ инсоннинг атроф-олам билан ўзаро муносабатининг универсал шакли. Бу жонли фикр алмашиш жараёнида, ўйлайманки, мулоқот иштирокчилари тинглай олиш, сабр қилиш, ҳурмат кўрсатиш, ўзаро муносабатларда муросага тайёрлик каби ягона қатъий шартга амал қилишлари керак. Бироқ мен бутунлай монологик ижтимоий муҳитда ўсганман. Суҳбат совет шароитига бегона эди. Тўғридан тўғри, мақсадга йўналтирилган монолог – асосан бу мафкура, ижтимоий-сиёсий принциплар, пролетар шиорлари, сийқа тарғибот ибораларидан иборат бўлиб, ҳукумат очиқ ва аниқ ўз манфаати йўлида ишлаб чиққанди.Ижтимоий суҳбатлар, эркин сўзлашиш, очиқ фикр алмашишлардаги сохта кўтаринкилик қайта қуришнинг маънавий гуллаб-яшнашига ишора қилди. Аммо ҳаёт шуни кўрсатадики, ҳамма нарсада бугунги куннинг ўлчови, мувозанати, диалектикаси бўлиши керак. Сўзлашув маданияти баъзан суҳбатга ўхшаб кетувчи урф билан алмаштирилади. Шунга қарамай, суҳбатнинг бу «болалик касаллиги», менимча, сўзлашув маданиятининг етук шаклига келтирилади. Ва бу сўз эркинлигининг яна бир муваффақиятидир. Дунё миқёсида умуминсоний маданиятнинг ривожланишида, мен Шарқ ва Ғарб ўртасида, жаҳон цивилизациясининг ушбу икки асосий ибтидосида суҳбат жонланаётганини кўряпман. Шу нуқтаи назардан, Ғарб ва Шарқнинг диалектик бирлигини мен умуминсоний мавзунинг тасаввур уйғунлиги деб хаёл қиламан, Ғарбнинг кучини асосан ташқи дунёни билишдаги ютуқлари, Худони ташқи томондан излаш билан шуғулланишда кўринса, Шарқнинг ноёб ютуқлари эса инсон туб мазмунининг космик моҳиятини билиш, ҳамиша Худони кўнглининг ичкарисидан излашда чуқурлашиш билан белгиланади. Бу ибтидо менга дунё маданиятининг энг олий суҳбати бўлиб туюлади.

Икеда: – Айтганингиздек, Ғарбда ҳаммаси дунёга ҳукмрон Худонинг яширин иродаси ҳақида фикр юритишдан бошланди, натижада табиат қонунларини кашф этишга, табиат механизмини фош этиш учун уринишларга олиб келди. Бу эса фан ривожига хизмат қилди. Европаликлар Шарққа ўзлари яшаётган дунёдан фарқ қилувчи бошқа бир дунё сифатида қарашади. Чунки Шарқда инсоннинг ички дунёси Фазонинг ташқи дунёси билан чамбарчас боғлаб қабул қилинган. Ҳамма нарсанинг асосий манбаи, ҳукмрон тамойил «қонун» («драма») ҳисобланган.Бошқача айтганда, агар Ғарб, дунёни объект сифатида кўриб, шу билан уни англашга ҳаракат қилган бўлса, Шарқ дунё билан бирлашиш орқали уни билишга интилди. Дунёнинг ифодаланиш воситаси – сўз. Биз бугун кузатаётганимиз сиёсат соҳасида сўзнинг инқирози айни лаҳзадан бошландими? Ҳа, айни – сиёсатнинг таназзули бошланган лаҳзадан. Қадимда сиёсат инсон учун энг муҳим ва аҳамиятли иш бўлган. Бу Аристотелнинг инсонни таърифлаш учун айтган ушбу сўзларида ҳам аниқ кўзга ташланади: биринчидан, инсон – бу сиёсий жонивор, иккинчидан – сўзларни талаффуз қиладиган жонивор. Бошқача айтганда, инсон ўзининг табиий туғилган жойида, яъни оила даврасида умр кечираркан, у, моҳиятан ҳайвондан фарқ қилмайди. Бу жойдан узоқлашган заҳоти, полис аталмиш умумийлик шаклини олиб, ижтимоий фаолият натижасида у шахсга айланади. Қадимги Юнонистон шаҳарлари сиёсатида ҳаммасини ҳукмронлик ёки зўравонлик эмас, балки баҳс-мунозара натижасида эришилган ишонч ва розилик ҳал қилган. Сиёсий фаолият келиб чиқишига кўра баҳсталаб фаолиятдир. Сиёсат оламидаги сўз, Инсон эканингизни исботловчи энг ёрқин восита бўлиб кўринади. Афлотун сиёсатга аралашиш, сиёсат билан шуғулланиш ва уни бошқариш ҳуқуқини фақат файласуфга бергани ҳам бежиз эмас. Полис (бу бир кичик конгломерат) ва замонавий оммабоп жамият бир-бири билан нафақат кўлами, балки сифати билан ҳам сезиларли даражада фарқ қилади. Бу ерда тўғридан тўғри таққослаш нотўғри. Аммо салтанатга иштиёқ, пулга эҳтиром ҳукмрон замонавий оламда бир вақтлар мунозара ва мулоқотга бурканган нур чамбар буткул сўниб битгандай таассурот қолдиради. Монологнинг суҳбатга айланиш лаёқати йўқ (бу ҳақида айтиб ўтгандингиз), бу ҳодиса фақат бурунги Совет Иттифоқида бўлгани каби ҳукмрон тузумгагина хос эмас. Бу ундан, яъни, Давид Рисман таърифига кўра «якка оламон»дан либерал жамиятнинг қайишқоқ тузуми ичига ҳам кириб келган. Мулоқотни жонлантириш – осон иш эмас. Аммо қўл силтаб қўяверсак, вазият баттар оғирлашади.

(Давоми бор)

Рус тилидан ОЙДИННИСО таржимаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чингиз Айтматовнинг сўнгги иқрорлари