Ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари ЎзАда жаҳон адабиётининг буюк вакили Чингиз Айтматов ва япон мутафаккир-адиби Икэда Дайсакунинг турли мавзулардаги суҳбатини эътиборингизга ҳавола этиб борамиз. Суҳбат Чингиз Айтматовнинг «Буюк руҳ қасидаси» номли китобидан таржима қилинган...

(Давоми. Олдинги қисми 6 августда эълон қилинган)

Ч.Айтматов: – Ўлимдан қўрқиб жим туришга, ўз фикр ва туйғуларини яширишга мажбур бўлган одам, моҳиятан аҳлоқи майиб кимсага айланади. Бу ерда тоталитаризмнинг яна бир белгисига эътибор бериш керак. Адашмаётган бўлсам, Чан Кайшининг ўғли хитой халқига ёзган хатида шундай деганди: “Сиз ҳатто жим туриш ҳам таъқиқланган мамлакатда яшаяпсиз”. Қанчалар таниш манзара! У нимани назарда тутгани аниқ: “буюк йўлбошчи”ни шарафлаш қатъий бурч эди, шунинг учун жўровоз шодиёналар ва гулдурос қарсак пайтида жим турган киши, аниқ қаршилик кўрсатишда шубҳа остига олинар, ва ўз-ўзидан, диктаторлик режимининг барча қатъий талаблари асосида жазоланарди. Ё шерик бўласан, ё...Бироқ биз Мао Цзэдуннинг “устозлари” эдик. У ҳеч қандай янгилик ихтиро қилгани йўқ.Ҳар ҳолда, у ерда новаторнинг исмини айтиш мумкин эмасди. Эҳтимол, қадимдан шундай бўлгандир. Эҳтимол, ҳақиқатпарварнинг тили суғурилиб ёки оғзи тикилган узоқ тарих ковлашга, унинг қонли сувратлари жон киритишга арзимас. Ушбу воқеа тахминан юз йилча илгари Кавказда қўшиқчи Анхил Мариннинг бошидан ўтган.      Бизнинг асримизга келиб даволаш тадбирлари осонлаштирилди: шоирлар, шунчаки қириб ташланди. Ва шоир эмаслар ҳам.Эркин сўзнинг қиймати – ҳаёт.  Шундай бўлган. Шундай бўлаяпти. Инсон табиатан ҳақиқатга чанқоқ. Ва албатта, “қаҳрамонлик” учун эмас, гарчи биз тўғри сўзни жасорат деб қабул қилсак-да. У ўзгача яшай олмайди. “Жим тура олмайман”, дейди Толстойчасига.Ҳозир биз ҳаётимизни ўзгартиришга уринаяпмиз, ҳиссиз гунгликдан, халқнинг бўйнига юқори сифатли деб юкланган ва натижада уни қул қилиб йиқитган “жўн ҳақиқатлар зулмати”дан чиқишга уринаяпмиз. Аммо ҳамма нарсанинг чек-чегараси бор-ку.  Фараз қиламан, дейлик, биз бу ерда фақат аниқ ижтимоий сабаблар билан шуғулланмаяпмиз.  Инсон табиати – унинг ўз-ўзини ҳурмат қилмасдан амалга ошмайдиган эркинликка бўлган азалий ва қонуний иштиёқи исён кўтарди. Инсон тилида гапириш эҳтиёжи – маънавий тикланишнинг теран мазмун-моҳияти шунда эмасми? Ҳеч ажабланарли жойи йўқ, ҳаммамиз энди гапиришни деярли янгитдан ўрганишимизга тўғри келади. Кўнгилни кўнгилга қўйиб, сўзларни қабиҳ сафсата ва ёлғонлардан тозалаб, бир-биримизни тинглаб, тушуниб. Агар биз ҳақиқатдан яшай бошлашни истасак.Одамлар ҳатто умумдавлат масалаларини ҳал этиш учун парламентга йиғилганида ҳам англамаслик, гаранглик ҳолатлари учраши ачинарли, пастроқ, бўғиқроқ товушда, бироз тутилиб гапираётган, тез орада (афсуски, тасодифий ўлимидан кейин) халқ ўзининг виждони деб атайдиган одамни эшитмайдилар – эшитишга ноқобил, эшитишни уддалай олмайди ёки истамайди. Мен Андрей Дмитриевич Сахаров ҳақида гапираяпман.Мен учун бу – инсонга, ҳақ сўзга бўлган нафратнинг ҳайратланарли даражада аниқ намунаси эди, маълум бўлишича, узоқ йиллар давомида ёлғон билан яшашга одатланган одамлар томонидан ҳақ сўзнинг тан олиниши ва қабул қилиниши асло осон  бўлмас экан. Бундан ҳайратда қолдим. Албатта, бу одамларни нимада айблашни Худо билади: ҳам ўтакетган тажовузкорлик, ҳам ёввойиларча нодонлик, ҳам парламентнинг ахлоқ кодексига ҳеч мос келмайдиган шунчаки қўполлик.  Аммо менга англаш муҳим: нима учун ва қаердан бу бетоқатлик? Эҳтимол, бунинг англаш қийин бўлган асосий сабаби, бундай тур одамларнинг рад этилиши, уларнинг феъл-атвори, қиёфаси – нотиқ эмаслигида, у ўз теран фикрларини актёрларча ишорасиз, оташин пафоссиз, ва шу билан бир вақтда қалбимизнинг энг чуқур қаърига назар ташлашга даъватларсиз баён қилади. Ва қараб туриб даҳшат билан кўрадики, биз ҳам бегуноҳ эмасмиз.  Биз сўзсиз розилик бермай, йўқса, қўллаб-қувватламай туриб ҳам ҳалигача мос таърифи топилмаган даҳшат рўй берди. Ва шунга қарамай, ўйлайманки, ҳаммасига сабабчи – узоқ йиллик тоталитар режим.     

Икэда:  “Тоталитар тизим”га, Габриэл Марселни урушнинг бош сабабчиси сифатида фош этишдан чарчамаган “мавҳумлик руҳи” таъсир кўрсатади. Уруш бошланиши билан қўшни (сиз тоталитар жамиятда бўлсангиз ҳам, фақат муроса қилишга мойил эдингиз) бир лаҳзада мавҳумлик объектига айланганидай. Менда бу моҳият (қўшнилар)ни йўқ қилиш зарурияти пайдо бўлиши билан, мен алоҳида мавжуд шахс сифатида асло шак-шубҳасиз бу моҳият (ҳалок қилишим мумкин бўлган)ни англашдан маҳрум бўламан. Ва бу шахсий мавжудликни ўткинчи бир нарсага айлантириш учун, уни қандайдир мавҳум тушунчага ўгиришим: ёки уни “фашист” деб таништиришим шарт”, – деб ёзади Марсел.Ва мутаассиб одам бундай мавҳум тушунчаларга қанчалик кўп асир тушса, у мавҳум шиорларни, овозини шунчалик баландлатиб эълон қилади, ё самимий сўзлар билан сизга бўлган нафратини ошкор айтади, ё гаранглиги туфайли эътибор бермайди. Ҳис этиш қобилияти тўла ишдан чиққан бундай жамиятда (Оруэлл чиройли қилиб кўрсатиб берганидай) расмий қарорлар ва ахта қилинган шиорларни эслатувчи иборалар етарли. Инсоннинг инсонлигини исботловчи ягона далил бўлмиш ҳар турли суҳбат ёки мулоқотга интилиш йўқ.  Марсэл, нафақат коммунизм ёки фашизм, балки бутун бошли замонавий цивилизацияни “мавҳумлик руҳи” қаттиқ заҳарлаганидан жуда безовта бўлади. Бу ҳодисани тинимсиз қоралаш фалсафанинг энг муҳим вазифаси, деб ҳисоблайди у.    

Ч.Айтматов: – Ажойиб жарроҳимиз Святослав Федоров айтишича, беморга жарроҳлик операциясидан кейин кўзидаги боғични бирданига ечиш мумкин эмаскан: куннинг ёғдуси кўзини кўр қилиб қўяркан. Инсон дунё ва ўзи ҳақидаги ҳақиқатни даъфатан билиб қолса, шунга ўхшаш нимадир содир бўлса керак, деб ўйлайман.

(Давоми бор)

Рус тилидан ОЙДИННИСО таржимаси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чингиз Айтматовнинг сўнгги иқрорлари