Тошкент марказий темир йўл вокзалидан 25 июнь соат 23:58 да "Тошкент – Волгоград – Тошкент" йўналишидаги 324/323-сонли Халқаро йўловчи поезди ҳаракати бошланди.

Мазкур Халқаро йўловчи поезди 2 йил 3 ойдан сўнг илк бора қатновини амалга оширмоқда. У 10 та йўловчи ва 1 та ресторан вагондан иборат.

Ушбу йўловчи поезди пандемия чекловлари бекор қилингандан кейин 5-халқаро йўналишда қатновини амалга ошираётган поезд ҳисобланади. Ушбу поездда йўл давомида йўловчиларга зерикмасликлари учун шахмат-шашка, планшетлар берилиши режалаштирилган.

Ресторан вагонда юқори даража хизмат кўрсатиш, йўловчиларнинг буюртмаларига қараб таомлар тайёрлаш учун барча шароитлар яратилган.

– Тошкентдан Волгоградга йўлга чиқдик, – дейди Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи Комилжон Воисов. – Шароитлар яратилган. Ҳамма қулайликлар бор. Пандемия сабабли тўхтаб қолган поезд яна йўлга тушди, невараларим, келинларим билан бирга кетяпмиз, пулиям чўнтакбоп. Миннатдормиз, халқ учун яратилган имкониятдан.

Маълумот учун, 324/323-сонли “Тошкент – Волгоград – Тошкент” йўналишларида йўловчи поезд ҳафтанинг шанба кунлари “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва сешанба куни соат 09:56 да Россия Федерациясининг “Волгоград” темир йўл вокзалига етиб боради. Волгограддан эса сешанба куни соат 19:59 да жўнайди, “Тошкент-Марказий” вокзалига жума куни соат 06:54 да етиб келади.

Ёқуб Мелибоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Тошкент – Волгоград – Тошкент": Халқаро йўловчи поезди қатнови бошланди