Нигора Сувонова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида
Мексиканинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг қизлар ўртасидаги 76 килограммгача бўлган атлетлар баҳсида ҳамюртимиз Нигора Сувонова терма жамоамиз жамғармасига 3 та кумуш медални қўшиб қўйди.
Нигора даст кўтариш машқини 91 кг. вазндаги тошни ўзига бўйсиндирган бўлса, силтаб кўтариш машқида 119 кг. штангани кўтарди ва икки йўналишда кумуш медалга сазовор бўлди.
Шу тариқа иккикураш натижасига кўра, Нигора Сувонова жами 210 кг. натижа қайд этган ҳолда 3 та кумуш медаль соҳибига айланди.
ЎзА