ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 39 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, шулардан “Пойгабоши”, “Ҳунармандлар”, “Пасурхи”, “Кўчкак”, “Ширинобод”, “Бибиширин”, “Тоқчи”, “Шўрсой” ҳамда “Газа”да миллий ҳунармандчилик маҳалланинг ўсиш нуқталари ҳисобланади. Уларда аҳоли асосан темирчилик, дўппидўзлик, каштачилик, кулолчилик билан шуғулланади.

[gallery-7606]

Газалик Феруза Холиқова ҳам 15 ёшидан момолари ҳамда онасидан каштачилик сирларини ўрганиб, бугунги кунда ўзи юздан зиёд шогирдларга устозлик қилади. У Газа маҳалласида устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш мақсадида “Феруза” ҳунармандчилик ўқув марказини очган.

Ушбу марказда маҳаллада истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”да турувчи 20 дан ортиқ ишсиз хотин-қизлар кашта ва бисер тикиш ҳунарини эгалламоқда.

Жонибек Қўзимуродов (сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Феруза» ҳунармандчилик маркази