Ширин шаҳрининг тўрт сектор раҳбарлари ўзгарди
Куни кеча Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилди.
Куни кеча Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилди.
Сессияда қатор мутасадди идоралар, вазирликлар ҳамда вилоят, шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари иштирок этди.
Сессияда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқиб, шаҳарда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий ҳолатга, аҳоли бандлигини таъминлашда, уларнинг яшашлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва бошқа бир қатор йўналиш ва соҳаларда йўл қўйилган камчиликларга танқидий баҳо берди.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Шу вақтга қадар шаҳар ҳокими бўлиб ишлаб келган Илҳом Бегалиев, шаҳар прокурори, ички ишлар бўлими ва давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари ўз эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.
2017 йилдан буён вилоят ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари котибияти мудири вазифасида ишлаб келган Абдуғаффор Ҳожиматов Ширин шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шунингдек, вилоят прокуратураси кадрлар бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган Чингиз Маҳмудов Ширин шаҳар прокурори, Янгиер шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Заҳириддин Собиров Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи ва Боёвут тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган Ҳусниддин Қобилов шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларига тайинланди.