Ёш самбочиларимиз Тожикистон турнирида зафар қучди
Тожикистоннинг Искандаркўл шаҳрида самбо бўйича ўтказилган "Тоғдаги кураш" халқаро турнирида мамлакатимиз спортчилари 13 та медалга сазовор бўлди.
5 дан зиёд мамлакатнинг маҳоратли спортчилари иштирок этган халқаро мусобақада Шавкат Жўраев мураббийлигидаги самарқандлик ёш самбочиларимиз 10 та олтин ва 3 та кумуш медални қўлга киритди.
Халқаро турнирнинг катталар ўртасида кечган баҳсларида ўзбекистонлик самбочилардан Дамир Алиризоев, Нурмуҳаммад Абдуллаев, Мироншох Исроилов, Темур Бердиев олтин, Самир Эгамбердиев, Мироншоҳ Мусаев, Лазиз Эркинжонов кумуш медалга сазовор бўлди.
Турнирнинг кичик ўсмирлар ўртасидаги беллашувларида мамлакатимиз вакилларидан Дилшод Султонмуродов, Асадбек Раҳмонқулов, Сирож Ғуломхусенов, Абдувалий Абдухолиқов, Шоҳжаҳон Шоҳмирзаев Муҳаммадали Шохмирзаев шоҳсупанинг энг юқорисидан жой эгаллади.
Т.Рўзиев, ЎзА