Янги Наманганда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Норин туманидаги Янги Наманган маҳалласида кенг кўламли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилмани янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Маҳалланинг марказий кўчаларида йўлларни таъмирлаш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини янгилаш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ҳамда ижтимоий объектларнинг ташқи кўринишини яхшилаш бўйича ишлар изчил давом этмоқда. Бу жараёнларда турли соҳа вакиллари ҳамжиҳатликда меҳнат қилаётир.
Амалга оширилаётган ишлар маҳалла инфратузилмасини янада такомиллаштириш, аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва ҳудуднинг замонавий қиёфасини шакллантиришга қаратилган.
[gallery-30140]
Бунёдкорлик ишлари натижасида маҳаллада обод ва қулай яшаш муҳитини яратиш, шунингдек, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қиладиган шароитларни мустаҳкамлаш кўзда тутилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА