Умумжаҳон почта иттифоқининг баённомалари ратификация қилинмоқда
Сенат ялпи мажлисида “Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Ўнинчи қўшимча баённомани (Аддис-Абеба, 2018 йил 7 сентябрь) ва Ўн биринчи қўшимча баённомани (Абиджан, 2021 йил 26 август) ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Қонун билан ратификация қилинаётган баённомалар Умумжаҳон почта иттифоқига аъзо мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ва халқаро почта алмашинувини ташкил этиш ҳамда самарали хизматларни барқарор ривожлантиришни назарда тутади.

Шунингдек, Умумжаҳон почта иттифоқи Уставига ратификация қилинаётган қўшимча баённомалар аъзо давлатларнинг почта операторлари билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларида Ўзбекистон манфаатларини ўз ваколатлари доирасида вакиллик қилиши ва ҳимоя қилиши белгиланмоқда.
Сенаторлар маъқуллаган қонун Ўзбекистоннинг Умумжаҳон почта иттифоқи фаолиятида самарали ва фаол иштирок этишига имкон беради.

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА